Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ЯПОН САРМОЯДОРЛАР БИЛАН ФАРҒОНАДА МЕВАЛАРНИ ҚАЙТА ИШЛАШ, ҚУРИЛИШ ҲАМДА ТУРИЗМ СОҲАЛАРИДА ИНВЕСТИЦИОН ЛОЙИҲАЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ
2023-09-27 18:10:53 715
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Кавахара Шунсуке бошчилигидаги япониялик инвесторлар гуруҳини қабул қилди.
Учрашувда Фарғона вилоятида Япония инвестициялари ҳисобига меваларни қайта ишлашга энг замонавий технологияларни жорий қилган ҳолда шарбат концентратлари ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорлик қилиш, Экошаҳар ҳудудида япон технологияси асосида кўп қаватли турар-жойлар барпо этиш лойиҳалари, шунингдек, туризм соҳасида ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.
Япония билан ҳамкорлик алоқалари йил сайин ривожланиб бораётганини таъкидлаган вилоят ҳокими, Фарғона вилояти делегациясининг 2022 йил декабрь ойидаги Японияга амалий ташрифи доирасида эришилган келишувлар натижасида ўтган қисқа даврда Япония компаниялари томонидан 4 та йирик инвестицион лойиҳани амалга оширишга киришилганини мамнуният билан қайд этди.
Ўзбекистонда баъзи шарбат концентрациялари ишлаб чиқариш корхоналари билан танишганини айтиб ўтган Кавахара Шунсуке, уларнинг самарадорлик даражаси етарли эмаслигига, йил давомида доимий тўлиқ қувватда ишламаслигига эътибор қаратганини қайд этиб, айнан шу сабабдан япон технологияларига асосланган, узлуксиз бир хил қувватда ишловчи корхонани барпо этиш истагида эканини билдирди.
Ўзбекистондаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари таъм жиҳатидан жуда юқори баҳоланишини таъкидлаган япониялик меҳмон, уларни жаҳон бозорида рақобатбардошлигини ошириш учун етиштиришдан қайта ишлашгача бўлган жараённи тўлиқ ислоҳ этиш лозимлигини айтиб, бу борада ўз тажрибаларини амалга ошириладиган лойиҳа давомида вилоятимизда татбиқ этишга тайёр эканлигини қайд этди. Шўрлашган ерларни шўрдан тозалаш борасида ҳам ҳамкорлик юзасидан фикр алмашилди.
Шунингдек, қурилиш соҳасида ҳам Фарғонада амалга ошириш имконияти мавжуд бўлган лойиҳалар батафсил муҳокама қилинди.
Фарғона вилояти гастрономик, агро-, эко- ва тарихий туризм нуқтаи назаридан япон туристлари учун жозибадорлик касб этишига эътибор қаратган Кавахара Шунсуке, бу борада ҳам ҳамкорлик имкониятларини юқори баҳолади.
Муҳокама қилинган масалалар бўйича ҳамкорликда иш ташкил қилишга келишиб олинди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram