Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ҚЎШТЕПА ТУМАНИДАГИ “ШОМИРЗА” МАҲАЛЛАСИДА “ОБОД МАҲАЛЛА", “ОБОД КЎЧА", “ОБОД ХОНАДОН” МЕЗОНЛАРИ ЖОРИЙ ҚИЛИНИБ, ҲУДУД ИНФРАТУЗИЛМАСИ ЯХШИЛАНМОҚДА, МАВЖУД МУАММОЛАРГА ЕЧИМ ТОПИЛМОҚДА
2023-09-27 19:28:23 423
Бугун вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Қўштепа туманидаги “Шомирза” маҳалласида бўлиб, аҳоли вакиллари билан мулоқот ўтказди. 2-сон касб-ҳунар мактабида ташкил этилган учрашувда Давлатимиз раҳбари ташаббуслари билан маҳалла инфратузилмасини янгилаш, аҳоли турмуш шароитларини яхшилаш мақсадида кенг кўламли ишлар бошлангани қайд этилди.
Маҳаллада амалга ошириладиган чора-тадбирлар дастури бўйича жами 26,73 млрд. сўм маблағ сарфланиши кўзда тутилган бўлиб, “Инсон қадри учун” тамойили асосида ҳудудда ободонлаштириш, ичимлик суви тармоғини яхшилаш, асфальтлаштириш, электр ҳамда газ таъминотини яхшилаш, ижтимоий соҳа объектларини мукаммал таъмирлаш каби ишлар олиб борилмоқда.
Вилоят раҳбари маҳаллалардаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш, аҳоли бандлигини таъминлаш вилоятда устувор масалалардан бири бўлишини таъкидлади. Учрашув чоғида маҳаллада яшовчи 30 нафарга яқин фуқаролар мурожаатлари ҳам масъул ташкилот ва идоралар раҳбарилари иштирокида кўриб чиқилди. Уларни ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram