Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


1 ОКТЯБРЬ – ЎҚИТУВЧИ ВА МУРАББИЙЛАР КУНИ ОЛДИДАН ВИЛОЯТДАГИ БИР ҚАТОР ФАХРИЙ УСТОЗЛАР ВА БЕМОР МУАЛЛИМЛАР ҲОЛИДАН ХАБАР ОЛИНДИ

×

 2023-09-28 16:51:00    302

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоятимизда ҳам таълим тизимида узоқ йиллар самарали меҳнат қилиб, келажак авлодни таълим ва тарбиясига муносиб ҳисса қўшган фахрийлар кўпчиликни ташкил қилади.

Яқинлашиб келаётган 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни олдидан вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Шерзод Долимов раҳбарлигида 43 нафар соҳада фидокорона меҳнат қилиб, нафақага чиққан фахрий ўқитувчилар ҳолидан хабар олинди. Устозларга бошқарма бошлиғининг ташаккурномалари ҳамда байрам табриги етказилди.

Мана шундай фахрийларнинг бой тажрибаси бугун ёш педагогларнинг фаолиятини самарали ташкил этишда таълим ва тарбия жараёнларини сифати ва самарадорлигини оширишда ҳамиша зарур.

Рағбат ва йўқловдан мамнун эканликларини изҳор қилган устозлар, соҳа ишига ривож тилаб, юртимизда фахрийларга кўрсатилаётган эътибор учун Давлатимиз раҳбарини дуо қилдилар.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram