Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ФАРҒОНАДАГИ МАРКАЗИЙ ОСИЁ ТИББИЁТ УНИВЕРСИТЕТИНИНГ ЯНГИ БИНОСИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ
2023-09-29 16:49:55 692
Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида Фарғона шаҳрида Марказий Осиё тиббиёт университетининг (Central Asian Medical University) янги биноси фойдаланишга топширилди. Тантанали тадбирда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, вилоятдаги олий таълим муассасалари раҳбарлари, қатор хорижий давлатлардан таниқли тиббиёт соҳаси олимлари, университет жамоаси, талабалар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.
Ўтган 2022 йилда иш бошлаган университетнинг янги биноси лойиҳа қиймати 17,5 млн. долларни ташкил этиб, лойиҳанинг биринчи босқичида 11 млн. доллар сарфланди, иккинчи босқичи учун яна 6,5 млн. доллар миқдорида маблағ сарфланиши режалаштирилган. Ҳозир биринчи босқич қурилиш ва таъмирлаш ишлари якунланди, ўқув жараёни учун 1 млрд. 200 млн. сўмлик ўқув ва бадиий адабиётлар, 5 миллион доллар миқдоридаги ўқув лаборатория жиҳозлари харид қилинди. Университетнинг 1- ва 2-ўқув бинолари ва клиникасида 3 минг нафар талаба учун ўрин яратилган.
Очилиш тадбирида сўз олган вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров таълим соҳаси вакилларини Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан самимий табриклаб, ушбу университет Марказий Осиёда тиббиёт соҳасида ўзининг ўрнига эга, малакали мутахассислар тайёрлайдиган олий таълим маскани бўлишига умид билдирди. Бугунги кунда Давлатимиз раҳбари томонидан барча босқичлардаги таълим тизимини ривожлантириш масаласига қаратилаётган юқори эътибор натижасида таълим қамрови ва сифати ошиб бораётганини қайд этган вилоят ҳокими, бугун вилоятда олийгоҳлар сони 13 тага етганини, уларда таълим олаётган талабалар сони 76 минг нафардан ортиб, кейинги 5 йил ичида 2,5 баробарга ўсишга эришилганини таъкидлади.
Рамзий лента қирқилиб, меҳмонлар университет биноси ичида яратилган шароитлар ва қулайликлар билан танишдилар.
Университетда ҳозирда даволаш иши, стоматология ва педиатрия йўналишларида 1800 нафардан ортиқ талаба таҳсил олмоқда ва 127 нафар профессор-ўқитувчилар, жумладан 8 нафар фан доктори, 24 нафар фан номзоди дарс машғулотларини олиб бормоқдалар. 7 нафар хорижлик профессор-ўқитувчи ҳам жалб этилган.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram