Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


“ЯШИЛ МАКОН” УМУММИЛЛИЙ ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДА ВИЛОЯТИМИЗДА ТАШКИЛ ЭТИЛГАН “ЁШЛАР БОҒИ”ДА ДАРАХТ ЭКИШ ТАДБИРИ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2023-11-11 20:57:48    1450

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, вилоятимиз ёшлари ташаббуси билан Фарғона туманининг Миндонобод МФЙ ҳудудидаги бўш ётган майдонда ташкил этилган “Ёшлар боғи”да бўлиб ўтган дарахт экиш тадбирида иштирок этди. Тадбирда вилоят секторлари раҳбарлари, бошқарма ва ташкилотлар раҳбарлари, минг нафарга яқин ёшлар қатнашдилар.

Бугунги тадбирда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси ташаббуси билан барпо этилаётган ушбу боғнинг дастлабки икки гектарига 1000 тупдан зиёд қайрағоч, катальпа, ясень, клён, чинор, акация, каштан ва эман каби манзарали дарахтлар ўтқазилди. Келгусида боғ ҳудуди 10 гектаргача кенгайтирилиши кўзда тутилган.

Тадбирда сўз олган вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, юртни севиш, она табиатни асраш, дарахт экиб боғ яратиш каби миллий қадриятларимизни ёшларга сингдириш ҳозирда устувор вазифа эканини қайд этиб, бугунги боғни ташкил этиш ташаббуси айнан ёшларга оидлиги, ёшларни тарбиялашда тўғри йўлда эканимизнинг далолати эканини таъкидлади.

Ушбу ташаббусни вилоят бўйича кенг ёйиш лозимлигига эътибор қаратган вилоят ҳокими, ҳар бир шаҳар ва туманда, ҳар бир маҳаллада ёшлар томонидан кўчат экишни оммалаштириш, ҳудудларда бўш турган ҳар қандай ўлчамдаги майдонларни яшил маконга айлантириш юзасидан кўрсатмалар берди.

Вилоят ҳокими, ёшлар билан бирга дарахт экиш жараёнларида иштирок этди.





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram