Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ФАРҒОНА ШАҲРИДА ОБОДОНЛАШТИРИШ ВА КЎКАЛАМЗОРЛАШТИРИШ ИШЛАРИ ҲАМДА ШАҲАР ТОЗАЛИГИ ҲОЛАТИ ЎТА ҚОНИҚАРСИЗ БАҲОЛАНДИ. ШАҲАР ҲОКИМИ ВА СЕКТОРЛАРИ РАҲБАРЛАРИ ҚАТЪИЙ ОГОҲЛАНТИРИЛДИ
2023-11-11 22:25:57 1388
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, бугун вилоят секторлари раҳбарлари билан бирга Фарғона шаҳри ҳудудида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларининг ташкил этилиши, шаҳар тозалиги ҳолати бўйича ўрганиш олиб борди.
Ўрганиш давомида шаҳар кўчаларида, айниқса марказий ҳисобланган ал-Фарғоний кўчасида дарахт экиш ва кўкаламзорлаштириш ишлари етарли ташкил этилмаганлиги, кўп жойларда пиёдалар йўлакчалари ва йўл четидаги бордюрлар таъмирталаб ҳолатга келиб қолганлиги, лотоклар чиқиндилар билан тўлганлиги, мавжуд суғориш тизимлари эътиборсизлик туфайли яроқсиз ҳолатга келиб қолгани, баъзи жойларда кўп йиллик манзарали дарахтларнинг қуриб қолиш ҳолатлари мавжудлиги кўзга ташланди.
Хайрулло Бозоров, ўрганиш жараёнида шунингдек, ҳудудлардаги атроф-муҳит тозалигига эътиборсизликка, чиқиндиларнинг сочилиб ётганига, турар-жойлар атрофида ободонлаштириш ишларининг умуман йўлга қўйилмаганига, ноқонуний қурилмалар мавжудлигига алоҳида танқидий эътибор қаратди.
Аввал берилган топшириқларга қарамай, баъзи автобус бекатларида йўловчилар учун шароитлар яратиш таъминланмагани, улар учун ажратилган қисмдан омборхона, мижозлар хонаси ҳамда савдо шахобчаси сифатида фойдаланилишга давом этилаётгани танқид қилинди.
Вилоят ҳокими томонидан шаҳар ҳокими ва секторлари раҳбарлари маъсул вилоят ташкилотлари раҳбарлари қатъий огоҳлантирилди. Кўрсатилган камчиликларни бартараф этиш, шаҳарни тизимли шаклда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича штаб ташкил этган ҳолда иш олиб бориш вазифаси юклатилди, аниқ муддатлар белгиланди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram