Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
UZSALAMAN ПОЙАБЗАЛЛАРИНИ МАРҒИЛОН ШАҲРИДА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛДИ
2023-11-14 20:09:08 1648
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Марғилон шаҳридаги янги инвестицион лойиҳалар, аҳоли бандлигини таъминлаш, ижтимоий-иқтисодий соҳаларда амалга оширилаётган ишлар билан танишиш жараёнида “Edgar 777” МЧЖ томонидан амалга оширилган пойабзаллар ишлаб чиқариш корхонаси билан танишди.
Кўп йиллар давомида Фарғона шаҳрида фаолият олиб борган “Uzsalaman” корхонасининг ворисийлиги асосида ташкил этилган, лойиҳа қиймати 5 млрд. сўм бўлган ушбу корхонада 50 дан ортиқ доимий иш ўрни яратилган бўлиб, корхона йиллик 10 млрд. сўмлик сифатли маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга. Корхона янги “UzEdgar” бренди остида ҳам маҳсулотларини бозорга тақдим этмоқда.
Фарғона вилоятида маҳоратли косиблар қатлами мавжудлиги, вилоятда ишлаб чиқарилаётган пойабзалларга мамлакатимиз ички бозорида ҳамда қўшни давлатларда катта талаб борлигини қайд этган вилоят ҳокими, лойиҳани янада кенгайтириш, халқаро бозорларга чиқиш, ишлаб чиқариш ҳажмини ва иш ўринларини кўпайтириш бўйича ўз тавсияларини бериб, лойиҳа ташаббускорларига бу борада ҳар томонлама кўмаклашишга тайёр эканликларини билдирди.
Вилоят ҳокими, тармоқ тортиш ишларини жадаллаштириш, ишларнинг сифатли бажарилишини таъминлаш бўйича мутасаддиларга кўрсатмалар берди
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram