Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
МАКТАБГАЧА ВА МАКТАБ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН ФУРҚАТ ТУМАНИДА КЎРГАЗМАЛИ-АМАЛИЙ РЕСПУБЛИКА СЕМИНАРИ ЎТКАЗИЛДИ
2023-11-30 17:49:45 1638
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан Фурқат туманидаги 37-умумтаълим мактабида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар, ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтиришда креатив усуллардан фойдаланиш самарадорлиги" мавзусида Республика миқёсида кўргазмали-амалий семинар бўлиб ўтди.
Тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари Файзулло Қосимов, Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари Дилшод Кенжаев, Қорақалпоғистон Республикаси ММТ вазири ҳамда барча вилоятлар мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари бошлиқлари иштирок этдилар.
Дастлаб семинар иштирокчилари 37-сонли умумтаълим мактабида ташкил этилган яшил масканлар билан танишдилар. Мактаб ҳудудига 80 туп ёнғоқ, 72 туп бодом ва 50 тупдан зиёд манзарали дарахт кўчатлари, ўзлаштирилмаган 24 сотих ер майдони обод қилиниб, 130 туп олий навли узум кўчатлари экилган. Шунингдек, 9000 тупдан ортиқ Қрим соснаси, 6000 туп атиргул кўчатлари парвариш қилинмоқда.
Мактабнинг бўш турган биноларидаги хоналарда тадбиркорлар билан ҳамкорликда ўқувчиларга маҳалла ва туманда талаб юқори бўлган асаларичилик, мева-сабзавот етиштириш, пайвандчилик, мебелсозлик, сантехника устаси, косибчилик, пазандачилик, тикувчилик каби 10 та касб-ҳунарга ўргатиш тўгараклари йўлга қўйилган.
Шунингдек, 32 нафар малакали устозлардан таълим олаётган ўқувчилар турли кўрик-танлов, мусобақа ва беллашувларда энг яхши натижаларни эгаллаб келмоқда. Жумладан, мактаб жамоаси “Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танловининг туман босқичида 1-ўринни эгаллаб, 100 миллион сўм мукофотни қўлга киритди. Мактаб битирувчиларининг олийгоҳларга кириш кўрсаткичи сўнгги уч йилда доимий 85 фоиздан юқори бўлиб келмоқда.
Фарғона тажрибаси сифатида муассасада синов тариқасида Япония таълими тажрибасини жорий этиш бўйича олиб борилган ишлар семинар иштирокчиларида қизиқиш уйғотди.
Маҳаллий бюджет маблағлари, ҳомийлик ва мактабнинг хўжалик ҳисоби асосида ишлаб топган маблағлари ҳисобидан 200 миллион сўмдан ошиқ пул сарфланиб, мактаб зарурий ўқув жиҳозлари билан таъминланди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram