Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОННИНГ ВИЛОЯТИМИЗГА БИРИКТИРИЛГАН БЎЗАТОВ ТУМАНИДА КЕЛГУСИ ЙИЛДА ҲАМ КЕНГ КЎЛАМЛИ ИШЛАР ДАВОМ ЭТТИРИЛАДИ
2023-12-24 10:10:47 5047
Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Хабиб Сирожитдинов раҳбарлигида вилоят мутасаддиларидан иборат катта гуруҳ Ҳукуматимиз ташаббуси билан вилоятимизга бириктирилган, "Фарғона тажрибаси" асосида ижтимоий-иқтисодий ривожлантирилаётган Қорақалпоғистоннинг Бўзатов туманида бўлиб турибди.
Кеча Бўзатов тумани ҳокимлигида туман секторлари раҳбарлари, халқ депутатлари туман кенгаши депутатлари, жамоатчилик вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Унда жорий йилда Бўзатовда аҳоли турмуш даражасини ошириш, қишлоқ хўжалиги, саноат, хизмат кўрсатиш йўналишларини ривожлантириш, ижтимоий инфратузилмани яхшилаш борасида Фарғона вилояти кўмагида амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилинди, келгуси йил учун устувор вазифалар ва режалар белгилаб олинди.
Куннинг иккинчи ярмида Бўзатов туманидаги бўш турган давлат бино-иншоотлар, фойдаланилмай келаётган ер майдонлари ўрганиб чиқилди, мавжуд захиралардан самарали фойдаланиш ҳамда янги тадбиркорлик лойиҳаларини жойлаштириш бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram