![](https://ferghana.uz/uploads/sdfsdfsdfsdfsdfsdafsfdasdf.jpg)
Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
![](https://ferghana.uz/images/img/flag-gerb.gif)
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ВИЛОЯТИМИЗДА “УСТОЗ – ТАЪЛИМ БУНЁДКОРИ” ШИОРИ ОСТИДА ЎҚИТУВЧИЛАР ҚУРУЛТОЙИ БЎЛИБ ЎТДИ
![](https://ferghana.uz/uploads/bot/b6740c6c80feeab4b266b.jpg)
2023-12-24 12:31:08 5156
Фарғона шаҳридаги Президент мактабида ҳамда “Тадбиркорлар уйи” фаоллар залида “Устоз – таълим бунёдкори” шиори остида вилоятимиз ўқитувчиларининг қурултойи бўлиб ўтди.
Таълим соҳасидаги ислоҳотларни ҳамжиҳатликда амалга ошириш, ўқитувчиларни ягона кучга айлантириш ҳамда мавжуд муаммоларни муҳокама қилиш ва уларнинг ечими бўйича аниқ таклифлар ишлаб чиқишни мақсад қилган қурултой ишида вилоят ҳокимининг ўринбосари Файзулло Қосимов, Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари Дилшод Кенжаев, фахрий устозлар ҳамда 400 нафар фарғоналик илғор ўқитувчилар иштирок этдилар.
Президент мактабида бўлиб ўтган семинар-тренингларда хорижий ва маҳаллий мутахассислар томонидан илғор тажрибалар асосида яратилган дарсликлар мажмуалари асосида ўқитиш методикалари, ўқиш саводхонлиги ва она тили фанлари доирасида 4К моделини қўллаш, лойиҳага асосланган таълим, мавжуд муаммолар ва уларнинг ечими бўйича амалий машғулотлар бўлиб ўтди.
“Тадбиркорлар уйи” фаоллар залида очиқ мулоқот тарзида ўтказилган мунозарада мамлакатимизда таълим соҳасини ривожлантириш, жамиятда ўқитувчининг обрўсини янада юксалтириш борасида фикрлар алмашилди.
Қурултойда таълим-тарбия тизимига муносиб ҳисса қўшган педагогларнинг 4 нафарига “Халқ таълими аълочиси” кўкрак нишони топширилди, 38 нафар фахрий устозларга сиҳатгоҳларга бепул йўлланмалар тақдим этилди. Йил давомида фаоллик кўрсатган таълим муассасалари ҳамда ўқитувчиларнинг бир гуруҳига фахрий ёрлиқлар ҳамда совғалар топширилди.
![](https://telegra.ph/file/b6740c6c80feeab4b266b.jpg)
![](https://telegra.ph/file/3e61d18a07bac27c4f78e.jpg)
![](https://telegra.ph/file/30b6bb12ef210492a9839.jpg)
![](https://telegra.ph/file/dee37ae60467ec124d9e0.jpg)
![](https://telegra.ph/file/062d26ba7d85575612a74.jpg)
![](https://telegra.ph/file/a714a571f49d117e264f9.jpg)
![](https://telegra.ph/file/349bccb37ad7cb2ffe30f.jpg)
![](https://telegra.ph/file/fd724ec708d50b5cd1153.jpg)
![](https://telegra.ph/file/e1bd05036381617cdf853.jpg)
![](https://telegra.ph/file/dc335af319a6457d10e4e.jpg)
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram