Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ФАРҒОНА ВА БЕЛАРУСНИНГ ГОМЕЛЬ ВИЛОЯТЛАРИ ЎРТАСИДА ҲАМКОРЛИК АЛОҚАЛАРИ ЯНГИ БОСҚИЧГА КЎТАРИЛАДИ
2024-02-08 21:23:03 2113
Кеча Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон ва Беларусь ҳудудлараро иккинчи форуми давомида Фарғона ва Беларуснинг Гомель вилоятлари ўртасида савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва ижтимоий соҳаларда ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш бўйича “Йўл харитаси” имзоланди.
Форумда икки давлатнинг 300 дан ортиқ вазирлик, идора, тармоқ бирлашмалари, Савдо-саноат палаталари, вилоят ҳокимликлари раҳбарлари ҳамда ишбилармон доиралари вакиллари иштирок этдилар.
Ҳужжатни Фарғона вилояти ҳокимининг ўринбосари Нуриддин Мамажонов ҳамда Гомель вилояти ижроия қўмитаси раисининг ўринбосари Андрей Конюшко имзоладилар.
Гомель вилояти Фарғонадан текстил-тўқимачилик ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилишга катта қизиқиш қаратмоқда, ўз навбатида вилоятимизга Гомелдан мақбул нархларда қишлоқ хўжалиги техникалари, чорва ҳайвонлари, ёғоч-тахталар етказиб бериш имкониятлари бор.
Вилоятимизда гомеллик ишбилармонлар билан ҳамкорликда мебелсозлик ва озиқ-овқат саноати соҳасида қўшма инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш бўйича иш олиб борилмоқда. Икки вилоятдаги мавжуд олий таълим муассасалари ўртасида мустаҳкам алоқаларни боғлаш, туризм йўналишида эса Фарғонага Гомелдан тўғридан тўғри авиақатновларни йўлга қўйиш борасида ҳам дастлабки келишувлар мавжуд.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram