Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


ФАРҒОНА ҚУРИЛИШ СОҲАСИДА РЕСПУБЛИКАДА ЭНГ НАМУНАЛИ ҲУДУДГА АЙЛАНТИРИЛАДИ

×

 2024-02-13 17:57:29    2068

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Фарғона шаҳрида барпо этилаётган Экошаҳарда 2024 йилда уй-жой, қурилиш, коммунал хўжалиги, транспорт ва экология соҳаларида амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар юзасидан жорий йил 29 январь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган топшириқлар ижроси ва олдинда турган вазифалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, вилоят прокурори Бахтиёр Исмоилов, вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи Азизбек Икрамов, вилоят ва шаҳар-туман ҳокимларининг қурилиш масалалари бўйича ўринбосарлари, масъул мутасаддилар, қурувчилар, пудратчи ташкилотлар раҳбарлари иштирок этдилар.

Дастлаб вилоят раҳбари Экошаҳарда олиб борилаётган қурилиш ишларининг бориши билан танишди.

Вилоят ҳокими ҳар бир объект бўйича қурилиш ишларининг боришини кўздан кечириб, масъуллар ва қурувчилар билан суҳбатлашди, қурилиш ишларини муддатида, сифатли қилиб якунлаш бўйича кўрсатмалар берди.

Шундан сўнг ташкил этилган йиғилишда Давлатимиз раҳбари томонидан қурилиш соҳаси бўйича берилган топшириқлар ижросини сифатли ташкил қилиш ва олдинда турган вазифалар муҳокама қилинди.

Қурилиш иқтисодиётнинг катта ўсиш нуқтаси эканлигини қайд этган вилоят ҳокими, қурилиш ҳар қандай давлатнинг тараққиётини тезлаштиришга ва ривожланишига туртки берган, аҳолини иш ўринлари билан таъминлашга, даромадини оширишга асосий омил бўлган соҳа ҳисобланишини таъкидлади.

Юртимизда ҳам қурилиш соҳасини, бозорини ривожлантириш, қурилишлар сифатини юксалтириш, янги инфратузилма объектлари сонини ошириш, ҳажмини кўпайтириш, янги шаҳарлар қуриш, темирйўл, автомобил йўллари барпо этиш, саноат зоналарини кўпайтириш масалаларига Президентимиз томонларидан алоҳида урғу берилиб, дастурлар қабул қилинаётганлиги қайд этилди.

Йилдан йилга ажратилаётган маблағлар сони ва салмоғи ҳам ошиб бораётгани, биргина вилоятимизга инфратузилма бўйича 3 йил олдин 500-600 млрд. сўм маблағ ажратилган бўлса, бу рақам 2022 йилда 1,3 трлн. сўм, 2023 йилда эса 2,1 трлн. сўмга етди. Бу маблағлар бевосита давлат буюртмачилиги асосидаги маблағлар эканлиги, шунингдек, маҳаллий тадбиркорлар, инвесторлар томонидан ҳам маблағлар ажратилаётганлиги, бу соҳанинг жадал тараққий этаётганидан далолат экани айтиб ўтилди.

Фарғонада ҳам бу соҳага алоҳида урғу берилиб, Экошаҳар мисолида бугунга келиб, 75 та турар-жой битиш арафасида. Массив ёнида саноат зонаси қад ростлаётгани, қарийб 80 гектар майдонда парк зонаси, одамлар дам олишлари учун боғлар, тадбиркорлар маблағлари ҳисобига уйлар битирилаётганлиги ортида давлат тургани ва шарт-шароитлар қилиб бераётганлиги алоҳида таъкидланди.

Экошаҳар қурилишининг кейинги босқичи ҳам жадал бошланиб кетиши, маҳаллий тадбиркорлар билан бирга хорижий инвесторлар ҳам маблағ йўналтириш истагида эканлиги, энг асосийси, ушбу бинолар кўзга кўриниб, йўлдош шаҳарча бунёд бўлаётгани барчани мамнун этаётгани қайд этилди.

Президентимизга Фарғонани қурилиш соҳасида коррупциядан ҳоли ҳудудга айлантириш, одамларни розилиги учун ишлаш ва Фарғонани қурилиш соҳасида намунага айлантириш бўйича берилган ваъдалар ижроси учун тиним билмай ҳаракат қилиш зарурлиги айтилди.

Қурилиш соҳасини назоратга олиш, қурилиш сифатини, муддатини, фойдаланилаётган маҳсулотларнинг мукаммал назорат қилиш учун прокуратура қошида алоҳида бўлим очилгани, бу жараёнда прокуратура органларига ҳам назоратни кучайтириш бўйича бир қатор топшириқлар берилгани таъкидланди.

Йиғилишда вилоят прокурори Бахтиёр Исмоилов ҳам сўз олиб, топшириқлар нуқтаи назаридан олдинги йиллардаги ҳолат, олдимизда турган вазифалар бўйича ахборот берди.

Бюджетдан ажратилган маблағлар алоҳида назоратда бўлиб, доимий текширилиши, давлат маблағлари сарфланиши бўйича Фарғона тажрибасини яратиш масаласи ҳам кўриб чиқилди.

Шунингдек, хориж тажрибасини ўрганиб, қурувчилар маҳоратини ошириш, қурилиш материалларини сифатли танлаш, лойиҳачиларнинг билимини ошириш, ўқитиш бўйича ҳам масъулларга топшириқлар берилди.

Бундан ташқари, қурувчилар даражасини кўтариш, хориж бозорига ҳам кириб борувчи мутахассисларни кўпайтириш каби вазифалар қўйилди.

Ёш кадрларни хорижий тилларга ўргатиб, ҳунарни пухта эгаллаб хорижий давлатларда ҳам катта-катта лойиҳаларни амалга ошириш вақти келганлиги ва маррани катта олиб, ҳалоллик билан иш ташкил қилиш кераклиги яна бир бор тушунтирилди.

Маълумот ўрнида, 2023 йилда аҳолини уй-жойга бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида жами 229 та 8127 хонадонли кўп қаватли уй-жойлар қуриш ҳисобига 1,8 трлн. сўмлик қурилиш-монтаж ишларини амалга оширилиши режалаштирилиб, бугунги кунда жами 229 та 8152 хонадонли кўп қаватли уй-жойлар қурилиши якунланиб, фойдаланишга топширилди.

2024 йилда вилоятда жами 165 та 6500 хонадонли кўп қаватли уй-жойлар қуриш ҳисобига 1,5 трлн.сўмлик, хусусан, 61 та кўп қаватли уйлар, “Янги Ўзбекистон массивлари”да жами 2888 та хонадонга эга уй-жойлар барпо этилади.

Бундан ташқари, уй-жойга талаб юқори бўлган бошқа ҳудудларда жами 104 та 4062 хонадонли уй-жойлар қурилиши режалаштирилган.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram