Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
АДЛИЯ БОШҚАРМАСИ ТАШАББУСИ БИЛАН НАВБАТДАГИ ЁШЛАР КУТУБХОНАСИ БАҒДОД ТУМАНИДА ОЧИЛДИ
2024-02-14 15:50:08 1959
14 февраль - Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 541 йиллиги ҳамда “Халқаро китоб ҳадя қилиш куни” муносабати билан Бағдод туманининг “Бедарак” МФЙда адлия бошқармаси ташаббуси билан ёшлар учун кутубхона ўз фаолиятини бошлади. Очилиш маросимида адлия тизими масъуллари билан биргаликда маҳалла фаоллари ва ёшлар иштирок этди.
“Бедарак” МФЙда айни кунларда 4 минга яқин аҳолининг аксарият қисмини ёшлар ташкил қилади. Ёшлар учун кутубхонанинг бу қишлоқда очилиши уларнинг билим кўникмаларини оширишда самара беради. Эндиликда қишлоқ ёшлари ахборот ресурсларидан фойдаланишда 10 км. олисда жойлашган туман марказига боришмайди.
Кутубхонадан жой олган мингдан ортиқ турли адабиётлар, 41 минг электрон кутубхона фонди ҳамда доимий интернет тармоғига уланган компьютерлардан ёшлар ва қишлоқ аҳолиси фойдаланиш ва билим кўникмаларини ошириш имконияти пайдо бўлди.
Ёшлар учун кутубхоналар шу кунга қадар Фарғона ҳамда Сўх туманларида очилди. Бу каби ёшлар кутубхоналари вилоятимизнинг барча шаҳар ва туманларида ташкил этилиши режалаштирилган.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram