Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ДАНҒАРАДА ЯНГИ ИШ ЎРИНЛАРИНИ ЯРАТИШ ВА АҲОЛИ ТУРМУШ ШАРОИТЛАРИНИ ЯХШИЛАШ МАСАЛАЛАРИ ЯНАДА УСТУВОР ВАЗИФАГА АЙЛАНАДИ
2024-02-23 00:52:24 1041
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Данғара туманидаги ўрганишлари давомида тадбиркорлар томонидан амалга оширилаётган ишлар, кичик саноат зоналари фаолиятини кўздан кечирди.
“Чинобод-1” кичик саноат зонасида олиб борилаётган ишлар ҳамда жойлаштирилаётган инвестиция лойиҳаларини кўрган вилоят раҳбари бу ердаги ишларни янада жадал олиб бориш бўйича масъулларга кўрсатма берди.
Янги лойиҳаларни сифатли ва белгиланган муддатларда амалга ошириш зарурлигини таъкидлади. Шу ерда туман секторлари раҳбарларига ҳам саноат зоналари фаолиятини жонлантириш, аҳоли учун янги иш ўринларини яратиш ва турмуш шароитларини яхшилаш бўйича самарали иш ташкил этиш борасида вазифалар белгилаб берди.
Маълумки, “Чинобод-1” кичик саноат зонаси 9 гектар майдонда ташкил этилган. Шундан қарийб 8 гектар майдонда қиймати 98,8 млрд. сўмлик 15 та лойиҳалар жойлаштирилган.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram