Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


ДАНҒАРАЛИК ТАДБИРКОР АЁЛ 300 ГА ЯҚИН ИШ ЎРНИГА ЭГА ЯНГИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА ОШИРМОҚДА

×

 2024-02-23 01:00:41    1280

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Данғара туманида “Vodiy expo” МЧЖ томонидан ташкил этилган текстиль, тўқимачилик маҳсулотлари (пайпоқ) ишлаб чиқариш корхонаси ҳамда ушбу корхонани кенгайтириш мақсадида қурилаётган янги ишлаб чиқариш лойиҳаси билан танишди.

Маърифатхон Умарова ташаббуси билан 2021 йилда ташкил этилган корхонада ҳозирда 65 нафар хотин-қизлар ишламоқда. Маҳсулотлар Россия ва Қозоғистонга экспорт қилинмоқда. 2023 йилда йиллик 2 миллион долларлик маҳсулотлар экспортга йўналтирилди.

Янги ишлаб чиқариш лойиҳаси қиймати 4 миллион долларни ташкил этиб, тадбиркорнинг ўз маблағлари ҳисобига амалга оширилмоқда. Корхона тўла қувватда ишга тушиши натижасида жами 300 га яқин доимий иш ўринлари яратилади.

Тадбиркор билан суҳбатда бўлган вилоят ҳокими, ҳар томонлама кўмак берилишини маълум қилди. 








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram