Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
САУДИЯ АРАБИСТОНИ КОМПАНИЯСИ ФАРҒОНАДА МИСНИ ЧУҚУР ҚАЙТА ИШЛАШ ҲАМДА ЭЛЕКТР КАБЕЛЛАРИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ЛОЙИҲАЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРАДИ
2024-05-01 23:41:39 5084
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бошчилигидаги Фарғона делегациясининг Қувайт ва Саудия Арабистонига амалий ташрифи давомида Жидда шаҳрида “Bahra Electrics” компанияси раҳбари Фаҳед Талал Идрис билан учрашув ўтказилиб, Фарғонада йирик ишлаб чиқариш инвестицион лойиҳасини амалга ошириш бўйича музокаралар олиб борилди.
2008 йилда Жидда шаҳрида “Bahra Cabels” номи билан иш бошлаган компания, бугун “Bahra Electrics” номи остида электр компонентлари, кабель, ярим ўтказгичлар ва ускуналар ишлаб чиқарувчи йирик компанияга айланган. Йиллик 80 минг тонна мис, 45 минг тонна алюминийни қайта ишлаб, юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқарилади.
Учрашувда вилоят ҳокими ушбу корхона имкониятларини юқори баҳолади, Ўзбекистонда арзон ва етарли хомашё мавжудлигини қайд этган Хайрулло Бозоров, юртимиздаги инвесторлар учун яратилган солиқ имтиёзлари, бозор имкониятлари, қўшни давлатларга логистика ва экспорт қулайликларига тўхталиб ўтди.
Вилоят ҳокими Туркиядан мис хомашёсини сотиб олаётганини қайд этган Фаҳед Талал Идрисга, Ўзбекистонда мис ишлаб чиқариш ҳажми юқори экани, Давлатимиз раҳбарининг соҳага алоҳида эътиборлари натижасида республикамизда мис хом ашёсини чуқур қайта ишлаш асосида юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш қувватларини барпо этиш масаласига катта эътибор қаратилаётгани, бу йўналишда иш олиб бораётган тадбиркорлар ҳар томонлама қўллаб-қувватланаётганини билдирди.
Учрашувда Фарғона вилояти ҳокимлиги, “Bahra Electrics” компанияси ҳамда Қувайтнинг Energy Solutions компаниялари ўртасида вилоятимиз ҳудудида мисни чуқур қайта ишлаш ҳамда электр кабеллари ишлаб чиқариш корхоналари ташкил этишни кўзда тутган англашув Меморандуми имзоланди.
Бу лойиҳаларни амалга ошириш учун қўшма ишчи гуруҳ тузишга келишиб олинди.
Шу куни вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров ота-боболари ўзбекистонлик бўлиб, Саудия Арабистонида яшаб келаётган, йирик бизнесга эга тадбиркорлар – Vision Ambassadors ҳамтаъсисчиси Осама Кокандий, Sodiq At-Tijoriya компанияси раҳбари Эмет Абдулазиз ҳамда араб ишбилармон Аҳмад Алхутами билан ҳам учрашди.
Осама Кокандий вилоят раҳбарига паррандачилик соҳасида Фарғонада лойиҳа амалга ошириш режаларини маълум қилди. Эмат Абдулазиз текстиль соҳасида ҳамкорлик қилиш, Фарғонада ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни Саудия Арабистони бозорига олиб киришда ўз таклифларини билдирди. Аҳмад Алхутами билан музокараларда эса тил ва турли касбларга ўқитиш марказлари ташкил этиш ҳамда 100 минг нафаргача фарғоналикларни Саудия Арабистонида доимий иш билан таъминлаш масаласи муҳокама қилинди.
Билдирилган таклифлар асосида ҳамкорликда ишни йўлга қўйиш, маълумотлар алмашиниш ва яқин муддатларда Фарғонада қайта учрашувлар ташкил қилинишига келишилди.
Фарғона вилояти делегацияси Қувайт ва Саудия Арабистони сафарини якунлаб, Фарғонага қайтиб келди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram