Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ГЕРМАНИЯ БУНДЕСТАГИ ВАКИЛЛАРИ БИЛАН УЧРАШДИ
2024-05-01 23:56:53 5710
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Фарғонада бўлиб турган Германия Бундестагидаги “Германия -Марказий Осиё” парламент гуруҳи раисининг ўринбосари Манфред Грунд бошчилигидаги делегация билан учрашди.
Учрашув Германиянинг Teamdress компанияси томонидан вилоятимизда амалга оширилган инвестицион лойиҳа доирасида Экошаҳар ҳудудидаги кичик саноат зонасида барпо этилган ишлаб чиқариш корхонасида ташкил этилди.
Самимий мулоқот чоғида мамлакатимизнинг хусусан, Фарғона вилоятининг Германия билан ҳамкорлигини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш юзасидан фикр алмашилди. Германия халқаро ҳамкорлик ташкилоти (GIZ) лойиҳалари доирасида вилоятимизда тикув-трикотаж саноати учун малакали кадрлар тайёрлаш борасида ҳамкорлик жараёнлари, шунингдек, KfW Германия тараққиёт банкининг мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизимига ажратган грантлари асосида вилоятимиздаги тиббиёт муассасаларини замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш борасида амалга оширилган ишлар муҳокама қилинди.
Учрашув Муҳтарам Президентимиз бошчилигидаги ислоҳотлар натижасида мамлакатимизнинг Европа Иттифоқи, хусусан, Германия билан ҳамкорлик алоқалари жадал ривожланиб бораётгани учрашув давомида алоҳида урғуланди.
Вилоят ҳокими бошчилигидаги Фарғона вилояти делегациясининг 2022 йил июль ойида Германияга амалий ташрифи давомида эришилган келишувлар, ўзаро савдо айланмаси ҳажмини ҳамда вилоятга Германия инвестициялар кўламини кенгайишига туртки бергани таъкидланди.
Европада иқтисодиётнинг турли соҳалари ходимлари учун иш кийимлари етказиб берувчи йирик тузилмалардан бири ҳисобланган “Teamdress Holding GmbH” компанияси томонидан барпо этилган, 300 та иш ўрнига эга замонавий тикувчилик корхонаси, йиллик қиймати 25 миллион доллар бўлган махсус иш кийимлари ишлаб чиқариш ва тўла экспорт қилиш билан бирга Германия халқаро ҳамкорлик ташкилоти (GIZ) билан бирга вилоятимиз тикув-трикотаж саноати учун малакали кадрлар тайёрлаш лойиҳасида ҳам иштирок этаётгани мамнуният билан қайд этилди.
Германия Бундестаги вакиллари бугун шунингдек, KFW банки билан биргаликда амалга оширилган дастурга асосан замонавий тиббий жиҳозлар билан таъминланган вилоят кўп тармоқли болалар тиббиёт марказида бўлдилар ҳамда Марғилондаги 2-сон касб-ҳунар мактабида ўқув жараёни ва ишлаб чиқариш амалиётини биргаликда олиб боришга, таълим ва ишлаб чиқариш ўртасидаги интеграцияни таъминлашга қаратилган Германия дуал таълим тизими жорий этиш лойиҳаси билан танишдилар.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram