Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


ГЕРМАНИЯ БИЛАН ҲАМКОРЛИК АЛОҚАЛАРИ ЯНГИ БОСҚИЧГА КЎТАРИЛАДИ

×

 2024-05-02 00:08:50    6349

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Европа - Ўзбекистон иқтисодий ҳамкорлик ассоциацияси раиси, Германиянинг “Mangold” консалтинг гуруҳи раиси Клаус Мангольд билан учрашди. Учрашувда “Global Textile” компаниялар гуруҳи раҳбари Музаффар Разаков ҳам иштирок этди.

Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Хорижий инвесторлар кенгашининг аъзоси ҳам бўлган Клаус Мангольд билан мулоқотда вилоятимиз саноатига тўғридан тўғри Германия инвестицияларини жалб этиш кўламини кенгайтириш, Германиянинг илғор компаниялари билан ҳамкорликда вилоятимиз ҳудудида машинасозлик технологиялари, қишлоқ хўжалиги техникалари, электроника маҳсулотлари ишлаб чиқариш борасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Муҳтарам Президентимиз бошчиликларида Ўзбекистонда сўнгги йилларда олиб борилаётган ислоҳотлар юртимизнинг дунёга тобора очилишига, Европа Иттифоқи, хусусан, Германия билан ҳамкорлик алоқалари жадал ривожланишида муҳим омил бўлаётгани учрашув давомида мамнуният билан қайд этилди. Юртимизга илк бор 40 йил аввал ташриф буюрганини эсга олган Клаус Мангольд, сўнгги 6-7 йилда жуда катта ўзгаришлар ва ўсишга гувоҳ бўлаётганини қайд этиб, бу ислоҳотларнинг натижасини пахта-тўқимачилик кластерлари тизими жорий этилганида, Global Textile Infinity каби жаҳон андозалари даражасидаги замонавий корхоналар мисолида кўриш мумкинлигини таъкидлади.

Учрашувда Германиянинг автомобилсозлик ва машинасозлик маркази бўлган Баден-Вюртемберг федерал ери билан Фарғона вилояти ўртасида ҳудудлараро ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш, икки ҳудуд ишбилармонлари мулоқотини ташкил этиш, ўзаро амалий ташрифларни амалга ошириш имкониятлари кўриб чиқилди.

Шунингдек, вилоятимизда ёшларга немис тили ва замонавий касб-ҳунарлар ўргатиш ҳамда келажакда Германиянинг йирик саноат корхоналарида меҳнат фаолияти олиб боришларига имконият яратиш масаласи ҳам учрашув кун тартибидан алоҳида ўрин олди.

Учрашувда иштирок этган Клаус Мангольднинг ўғли, тадбиркор Кристоф Мангольд томонидан вилоятимизда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда Германиянинг илғор технологияларини қўллаган ҳолда “даладан дўконгача” бўлган узлуксиз етказиб бериш занжирини яратиш ҳамда экспортга йўналтириш лойиҳа таклифи ҳам муҳокама қилинди.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram