Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


КОРЕЯ РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ЧУНГЧОНГНАМ-ДО ПРОВИНЦИЯСИ ГУБЕРНАТОРИ TА ХЭУМ КИМ БОШЧИЛИГИДАГИ ДЕЛЕГАЦИЯ ФАРҒОНА ВИЛОЯТИГА ТАШРИФ БУЮРДИ

×

 2024-05-06 13:39:41    4518

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Корея Республикасининг Чунгчонгнам-до провинцияси губернатори Tа Хэум Ким бошчилигидаги делегация 2 кунлик амалий ташриф билан вилоятимизга келди.

Фарғона халқаро аэропортида кореялик меҳмонларни вилоят ҳокимининг ўринбосарлари Нуриддин Мамажонов, Хуршиджон Аҳмедов ва бошқа расмийлар тантанали кутиб олдилар.

Ташриф давомида бугун вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров билан учрашув ҳамда Фарғона вилояти ва Чунгчонгнам-до провинцияси ўртасида дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисидаги англашув меморандуми имзоланиши режалаштирилган.

Вилоят театр ва концерт саройида Чунгчонгнам-до вилояти губернаторига Фарғона давлат университети фахрий докторлик унвонини бериш маросими ҳамда икки ҳудуд санъат соҳаси вакиллари иштирокида концерт дастури ўтказилади.

Эртага Фарғона шаҳридаги Корея халқаро университети талабалари билан учрашув ҳам бўлиб ўтади.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram