Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


ФАРҒОНАДА ИЖРО ИНТИЗОМИ БЎЙИЧА СЕМИНАР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

×

 2024-05-07 18:36:56    4435

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокимлиги кичик мажлислар залида Адлия вазирлиги билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон, қарор, фармойиш ва топшириқларни ўз вақтида, аниқ ва тўлақонли амалга оширилишини ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтириш мавзусида амалий семинар ўтказилди.

Унда вилоят ҳокимлиги котибият мудири Шоҳидбек Аслонов, Адлия вазирлиги масъул ходими Жамшидбек Бобоев, вилоятимиздаги бошқарма ва ташкилотлари ҳамда Zoom платформаси орқали шаҳар ва туман ҳокимликларининг ижро интизомига масъул ходимлари иштирок этдилар.

Семинардан кўзланган асосий мақсад - соҳа учун масъул бўлганлар билан юзма-юз мулоқот қилиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти топшириқларини ўз вақтида, сифатли бажарилишини таъминлаш, аниқланган муаммолар ва уларни ҳал этиш бўйича чораларни муҳокама қилишдан иборат эканлиги қайд этилди.

Семинарда иштирок этган ушбу йўналишда фаолият олиб борувчи ходимларга ишларни олиб бориш тартиблари, тегишли ҳужжатлар ҳақида яна бир бор қўшимча маълумотлар берилди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармон, қарор ва топшириқларининг “Ijro.gov.uz” ижро интизоми электрон тизимида ижросини алоҳида назорат қилиш бўйича ҳам тўхталиб ўтилди.

Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан жавоблар олдилар.







Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram