Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


РОССИЯНИНГ МИЧУРИНСК ИЛМ-ФАН ШАҲАРЧАСИ БИЛАН ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДА ИННОВАЦИЯЛАР СОҲАСИДА ҲАМКОРЛИК ҚИЛИНАДИ

×

 2024-05-16 17:56:00    3795

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокимининг ўринбосари Нуриддин Мамажонов бошчилигидаги Фарғона вилояти делегацияси Россиянинг Тамбов вилоятида жойлашган Мичуринск илм-фан шаҳарчасида (наукоград) бўлиб, қишлоқ хўжалиги соҳасида таълим, илм-фан ва ишлаб чиқаришнинг узвий интеграциясини таъминлаш ҳамда бу жараёнга инновацияларни жорий қилиш бўйича ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш юзасидан учрашувлар ўтказди.

Вилоятимиз вакиллари Мичуринск давлат қишлоқ хўжалиги университетида бўлиб, Мичуринск илм-фан шаҳарчасининг иқтисодий ва илмий-инновацион салоҳияти билан танишдилар, олийгоҳ қошидаги илмий-тадқиқот марказлари фаолиятини кўздан кечирдилар.

Мичуринск давлат қишлоқ хўжалиги университети ректори Сергей Жидков ва Мичуринск шаҳар мэрининг ўринбосари Дмитрий Неуймин вилоятимиз делегацияси аъзоларига ўрганиш жараёнида ҳамроҳлик қилдилар.

Дастлаб университет профессор-ўқитувчилари ва талабалари томонидан ташкил этилган Пейзаж парки кўздан кечирилди, қишлоқ хўжалиги экинларининг селекцияси, маҳаллий шароитларга адаптацияси амалга оширилаётган илмий-тадқиқот ишлари натижалари билан танишилди. Шунингдек, делегациямиз вакиллари қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш технологиялари, сақлаш ва қайта ишлашга ихтисослашган илмий-тадқиқот лабораториясида ҳам бўлдилар.

Мичуринск давлат қишлоқ хўжалиги университетида қўлга киритилган илмий ютуқларни ҳамда тажрибадан ўтказилган инновацион методларни Фарғона вилояти қишлоқ хўжалиги соҳасига татбиқ этиш бўйича иш ташкил этишга келишиб олинди.






Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram