Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ВИЛОЯТИМИЗДА ОИЛАВИЙ ҚАДРИЯТЛАРНИ САҚЛАШ ВА РИВОЖЛАНТИРИШГА МУНОСИБ ҲИССА ҚЎШИБ КЕЛАЁТГАН 19 ТА ОИЛАГА “ИБРАТЛИ ОИЛА” КЎКРАК НИШОНЛАРИ ТОПШИРИЛДИ
2024-05-16 18:44:19 3981
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров вилоятимиздаги шаҳар ва туманлардан биттадан, жами 19 та оилага Давлатимиз раҳбарининг Фармони ва Ҳукумат қарори билан таъсис этилган “Ибратли оила” кўкрак нишонларини тантанали топширди.
Фаровон ва барқарор оилаларнинг ҳаётий тажрибаларини оммалаштириш мақсадида оила институтини мустаҳкамлаш, оилавий қадриятларни сақлаш ва ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшган оилаларга жорий йил илк бор берилаётган “Ибратли оила” кўкрак нишони Халқаро оила куни тадбирлари доирасида топширилди.
Тадбирда сўз олган вилоят ҳокими, жамиятимиз таянчи, миллат тарбиясининг манбаси бўлган оила миллий қадриятлар бешиги эканини таъкидлаб, бу бебаҳо бойликни келажак авлодга безавол етказиш энг муҳим масала эканига эътибор қаратди. Фарзандлар оилавий ҳаёт мактаби орқали жамият талабларини англаши, ҳис этишини қайд этган Хайрулло Бозоров, миллатнинг, давлатнинг кучли бўлиши оилаларнинг мустаҳкамлигига, уларнинг миллий қадриятларга, маънавий-ахлоқий принципларга содиқлигига боғлиқ эканини таъкидлади.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram