Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҚЎШТЕПА, ЁЗЁВОН ВА ФАРҒОНА ТУМАНЛАРИ КЕНГАШЛАРИНИНГ СЕССИЯЛАРИДА ИШТИРОК ЭТДИ
2024-05-17 21:02:06 3753
Бугун вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Халқ депутатлари Қўштепа, Ёзёвон ва Фарғона туманлари Кенгашларининг навбатдаги сессияларида иштирок этди.
Сессиялар давомида туманларни ишсизлик ва коррупциядан холи ҳудудга айлантириш ҳамда “Обод хонадон”, “Обод кўча” ва “Обод маҳалла” мезонларини жорий этиш юзасидан 2024 йилнинг 1-чорагида амалга оширилган ишлар ҳамда келгусидаги устувор вазифалар юзасидан секторлар раҳбарларининг ҳисоботлари эшитилди.
Шунингдек, танқидий руҳда ўтказилган сессияларда туманларда коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида амалга оширилган ишлар, мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида тегишли ташкилотлар раҳбарларининг ҳисоботлари ҳам эшитилиб, ҳар бир туманда электр, газ, ичимлик суви таъминотини яхшилаш ва йўлларни таъмирлаш юзасидан мутасадди ташкилотларнинг жорий йил якунига қадар ҳар бир маҳалла кесимида режа-жадваллари муҳокама қилинди.
Туманларда “маҳалла еттилиги” томонидан ўз хизмат вазифаларининг бажарилиши ҳолати ва аҳоли мурожаатлари билан ишлаш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги масала юзасидан ҳам муҳокамалар ўтказилди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram