Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


МАРҒИЛОН ШАҲРИДА ҲОКИМ ЁРДАМЧИЛАРИ КЎМАГИДА ТАШКИЛ ЭТИЛГАН ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИ ТОМОНИДАН ИШЛАБ ЧИҚАРИЛГАН МАҲСУЛОТЛАР ЯРМАРКАСИ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2024-05-17 21:57:51    3577

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Марғилон шаҳрида Республикамизда илк бор ҳоким ёрдамчилари кўмагида, "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг молиявий инструментлари асосида ташкил этилган тадбиркорлик субъектлари томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ярмаркаси бўлиб ўтди.

Ярмаркада Марғилон шаҳридаги 56 та маҳалладаги ҳоким ёрдамчилари кўмагида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-306-сон "Кичик бизнесни ривожлантиришни молиявий ва институционал қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори ижроси доирасида ажратилган кредитлар орқали ташкил этилган 115 та тадбиркорлик субъектлари ҳунармандчилик, косибчилик, тикувчилик, ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш, қандолатчилик йўналишларида ўз маҳсулотлари билан иштирок этдилар.








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram