Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ХАЙРУЛЛО БОЗОРОВ ВА БОШҚИРДИСТОН РАҲБАРИ РАДИЙ ХАБИРОВ УЧРАШУВИ: ФАРҒОНАЛИК ТАДБИРКОРЛАРГА БОШҚИРДИСТОНДА ЧОРВАЧИЛИК ВА ДЕҲҚОНЧИЛИК ҚИЛИШ УЧУН ЕР МАЙДОНЛАРИ АЖРАТИЛАДИ
2024-05-24 21:10:51 1569
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Фарғона вилояти расмийлари ва ишбилармонларидан иборат делегациянинг Россия Федерациясига амалий ташриф давомида Уфа шаҳридаги Республика Бошқарув марказида Бошқирдистон раҳбари Радий Хабиров билан учрашди.
Учрашувда Фарғона вилояти ва Бошқирдистон Республикаси ўртасида ҳудудлараро амалий ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган савдо-иқтисодий, инвестициявий, ижтимоий, маданий, туризм ва кўплаб соҳаларда кенг кўламли алоқаларни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Ўзбекистон ва Россия давлат раҳбарларининг юксак сиёсий иродалари ва эзгу ташаббуслари билан икки давлат ўртасидаги ўзаро иқтисодий алоқалар тобора кучайиб бораётгани, Фарғона ва Бошқирдистон ўртасида ҳам ўзаро савдо айланмаси ҳажми салмоқли ўсиб бораётгани учрашув давомида алоҳида қайд этилди.
2023 йил октябрь ойида Қозон шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон – Россия ҳудудлараро ҳамкорлик III форуми давомида имзоланган Фарғона вилояти ҳокимлиги билан Бошқирдистон Республикаси ҳукумати ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш бўйича 2023–2025 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар режаси изчил амалга оширилаётгани эътироф этилди.
Фарғона вилоятида етиштирилаётган мева-сабзавот маҳсулотларининг Россияга экспортини кенгайтириш мақсадида Бошқирдистон ҳудудида махсус савдо уйлари ва бозорлар, агро-логистика марказлари ва сақлаш омборлари ташкил этиш масаласи алоҳида муҳокама қилинди ва тўла қўллаб-қувватланди. Фарғоналик тадбиркорлар учун алоҳида ер майдонлари ажратиш ва давлат кўмагини кўрсатишга келишиб олинди.
Мазкур йўналишда Фарғонанинг “ENERGY-LAND” МЧЖ ҳамда Россиянинг “ВКУСАРГО” МЧЖ компаниялари ўртасида Қува туманида қиймати 50 млн. доллар ва Уфа шаҳрида қиймати тахминан 16 млн. доллар бўлган “Агрологистика марказларини ташкил этиш” лойиҳаси амалга ошириладиган бўлди.
Икки ҳудуд раҳбарларининг учрашувида Хайрулло Бозоров томонидан вилоятимиз тадбиркорларига Бошқирдистон ҳудудида ғалла, картошка, кунгабоқар, дуккакли экинлар ва бошқа турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳамда чорвачилик лойиҳаларини амалга ошириш учун ер майдонлари ажратиб бериш таклифи ҳам ўртага ташланди. Бунда етиштирилган маҳсулотларни Ўзбекистон бозорига экспорт қилиниши кўзда тутилмоқда.
Радий Хабиров ушбу таклифни маъқуллаб, бу мақсадда Бошқирдистон ҳудудидан 10 минг гектаргача ер майдони ажратишга тайёр эканликларини билдирди. Ушбу лойиҳаларга вилоятимиздан дастлабки сармоя киритиш имкониятига ҳамда соҳада тажрибали ишчи-ходимларга эга тадбиркорлар жалб этилишига, Бошқирдистон томонидан уларни молиявий ёрдам ва технологиялар билан қўллаб-қувватланишига келишиб олинди. Томонлар яқин муддатда мазкур келишув юзасидан битим имзолашга келишдилар. Фарғона вилоятида ҳозирда кенг оммалашган қишлоқ хўжалигида томчилаб суғориш тизимлари Бошқирдистон учун ҳам долзарблик касб этишга бошлаганини қайд этган Радий Хабиров, вилоятимиз тадбиркорлари бу масалада ҳам ўз тажрибалари билан ўртоқлашишлари фойдали бўлишини таъкидлади.
Таълим, маданият ва туризм соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш масалалари ҳам учрашув кун тартибидан ўрин олди.
Учрашувда вилоят ҳокимининг ўринбосари Нуриддин Мамажонов, Бошқирдистон Бош вазири Андрей Назаров ҳамда Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Рустам Мурадов ҳам иштирок этдилар.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram