Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ВИЛОЯТ ҲОКИМИ РАҲБАРЛИГИДАГИ ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ ДЕЛЕГАЦИЯСИ БОШҚИРДИСТОНДА ЙИРИК ИШЛАБ ЧИҚАРИШ КОРХОНАЛАРИ ВА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ КОМПАНИЯЛАРИ ФАОЛИЯТИ БИЛАН ТАНИШДИ
2024-05-24 22:19:24 1548
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бошчилигидаги Фарғона вилояти расмийлари ва ишбилармонларидан иборат делегация, Россия Федерациясига амалий ташриф давомида Бошқирдистон Республикасидаги йирик ишлаб чиқариш корхоналари ва қишлоқ хўжалиги компаниялари фаолияти билан танишди.
Вилоятимиз вакиллари дастлаб нафақат Россия, балки Европанинг ҳам энг йирик биотехнологик компанияларидан бири – “Башинком” илмий-тадқиқот корхонасида бўлдилар.
Ҳозирги кунда ўсимликчилик ва чорвачилик тармоқлари учун 250 турдаги экологик тоза микробиологик препаратлар ҳамда биоўғитлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйган ушбу корхона Бошқирдистон ҳудудидаги 6 та завод ҳамда 5 та лабораторияни ўз ичига олади. Корхонада 100 нафардан зиёд қишлоқ хўжалиги ва биология соҳасидаги фан докторлари ва фан номзодлари, илмий ходимлар фаолият олиб боради.
Вилоятимиз делегациясига корхона фаолияти ҳақида тақдимот ўтказилди, маҳсулотлар билан таништирилди. Тошкентдаги “Янги Ўзбекистон” боғи ҳудудига экилган кўчатларни парваришлашда ҳам айнан ушбу корхонада ишлаб чиқарилган маҳсулотлар қўлланилиши маълум қилинди.
Вилоят ҳокимининг таклифи билан Фарғонадаги “Swiss agro” МЧЖ Ўзбекистон-Швейцария қўшма корхонаси ҳамда “Башинком” ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳамда вилоятимизда қўшма ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга оширишга келишилди.
Вилоятимиз вакиллари Бошқирдистоннинг йирик агросаноат мажмуаси – АПК “Алексеевский” фаолияти билан ҳам танишдилар. Давлат унитар қишлоқ хўжалик корхонаси сифатида ўз фаолиятини бошлаган мажмуа, ҳозирги кунда илғор технологияларини қўллаган ҳолда барча маҳсулотлари учун “даладан дўконгача” бўлган узлуксиз етказиб бериш занжирини яратган илғор ҳиссадорлик жамияти ҳисобланади. 700 дан зиёд ишчи-ходимлар меҳнат қилаётган “Алексеевский” агросаноат мажмуаси очиқ экин майдонлари, иссиқхоналар, ўз савдо дўконлари, чорвачилик фермаси, маҳсулотларни қайта ишлаш ва қадоқлаш линиялари, сутни ва гўштни қайта ишлаш корхоналари, ун ва ун маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонаси, кондитерлик цехи, ем заводи ва бошқа қатор тузилмаларни ўз ичига олади.
Делегация таркибида бўлган қишлоқ хўжалиги кластерлари раҳбарлари томонидан ушбу агросаноат мажмуаси тажрибасини ўрганиш ҳамда ҳамкорликда вилоятимизда татбиқ этиш борасида келишиб олинди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram