Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
КАСБИЙ ТАЪЛИМ СОҲАСИДА РОССИЯНИНГ ЭНГ ИЛҒОР МУАССАСАЛАРИДАН БИРИ – ПЕРВОУРАЛЬСК МЕТАЛЛУРГИЯ КОЛЛЕЖИНИНГ ДУАЛ ТАЪЛИМДАГИ ҲАМДА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ КОРХОНАЛАРИ БИЛАН ҲАМКОРЛИКДАГИ ТАЖРИБАСИ ФАРҒОНАДА ТАТБИҚ ЭТИЛАДИ
2024-05-25 10:51:58 1573
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бошчилигидаги Фарғона вилояти расмийлари ва ишбилармонларидан иборат делегация, Россия Федерациясига амалий ташриф давомида Свердловск вилоятидаги касбий таълим соҳасида Россиянинг энг илғор муассасаларидан бири Первоуральск металлургия коллежида бўлиб, коллежнинг дуал таълимдаги ҳамда ишлаб чиқариш корхоналари билан ҳамкорликдаги тажрибаси билан танишди.
Кўп профилли ҳамда бир неча босқичли ушбу таълим муассасаси 24 та бошланғич ҳамда 13 та ўрта-махсус мутахассисликлар бўйича ёшларга касбий таълим бериб келади. Бундан ташқари 43 та йўналишда касбга ўқитиш ҳамда малака ошириш дастурлари ҳам мавжуд. Саноат соҳаси касбларига ўқитишда ўқув жараёни ва ишлаб чиқариш амалиётини биргаликда олиб боришга қаратилган Германиянинг “дуал таълим” тизими ўта муваффақиятли ҳаётга татбиқ этилган.
Коллеж директори Ольга Антипина қайд этганидек, муассаса минтақадаги йирик металлургия корхоналарига шартнома асосида керакли мутахассисларни тайёрлаб беради, ушбу корхоналар билан биргаликда “таълим-ишлаб чиқариш кластерлари” шакллантирилган. Таълим жараёнида амалиёт назарий дарслардан кўра кўпроқ ташкил этилади, амалий жараёнлар ҳақиқий ишлаб чиқариш билан бир хил шароитда ташкил этилади. Дарс бераётган ўқитувчилар барчаси буюртмачи корхоналарда малака оширишни ўташи шартлиги белгилаб қўйилган.
Давлат бюджетидан коллеж учун ажратиладиган маблағлар педагог ходимларнинг иш ҳақига йўналтирилса, корхоналар томонидан шартнома асосида тўлаб бериладиган маблағлар (бу муассаса бюджетининг 60 фоиздан ошиғи) талабалар учун замонавий ўқув-амалиёт технологиялари сотиб олишга, методик қўлланмалар яратишга, муассасани ушлаб туриш харажатларига, йўриқчи-усталарни шартнома асосида ишга жалб қилишга, бошқа лойиҳаларга сарфланади. Эътиборлиси, барча маблағлар ННТ шаклидаги коллежнинг бошқарув компанияси ҳисобига келиб тушади ва барча харажатлар бўйича шаффоф ҳисобдорлик таъминланади.
Вилоятда яшовчи болаларни ва ёшларни металлургия соҳаси мутахассисликларига қизиқтириш учун коллеж томонидан боғчаларда турли мультфильмлар намойиш этиб борилади, мактабларда учрашувлар, турли танитув тадбирлари ташкил этилади. Первоуральск шаҳри маъмурияти томонидан эса металлургия соҳасида керакли мутахассислар сони ва йўналишлар бўйича доимий мониторинг олиб борилади ва бу маълумотлар коллеж фаолиятида татбиқ этилади.
Уч томонлама шартнома асосида таълим олаётган ёшлар коллежни тамомлагач, буюртмачи корхонада меҳнат фаолиятини олиб боришни истамаса, ўқув даври учун қилинган харажатларни қоплаб бериши керак бўлади, агар корхона доимий иш билан таъминлай олмаса, белгиланган товон пули (компенсация) тўлаши лозим бўлади.
Ушбу коллежнинг касбий таълимдаги тажрибасини ҳамда корхоналар билан ҳамкорлик ёндашувини тўлиқ ўрганиш ҳамда биргаликда вилоятимиздаги касбга тайёрлаш муассасаларида татбиқ этишга келишиб олинди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram