Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ФАРҒОНА ШАҲРИ ВА ЕКАТЕРИНБУРГ ЎРТАСИДА ҲАМКОРЛИК ЯНГИ БОСҚИЧГА КЎТАРИЛАДИ
2024-05-25 11:23:24 1592
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бошчилигидаги Фарғона вилояти расмийлари ва ишбилармонларидан иборат делегация, Россия Федерациясига амалий ташриф давомида Екатеринбург шаҳри мэри Алексей Орлов билан учрашув ўтказди.
Сўнгги йилларда давлатларимиз ўртасида алоқалар кўлами кенгайиб бораётгани, Фарғона ва Свердловск вилоятлари ўртасида ҳудудлараро ҳамкорлик муттасил ривожланиб бораётгани, бу жараёнда Фарғона шаҳри ва Екатеринбург ўртасида ҳам алоқаларни янада ошириш долзарблик касб этиши учрашув давомида таъкидланди.
Икки шаҳар вакиллари Фарғона ва Свердловск вилоятлари ҳудудида ўтказиладиган ярмарка ва кўргазмаларда ўзаро иштирок этиши, шаҳар хўжалигининг бошқаруви, шаҳарсозлик ҳамда инфратузилмаларнинг режалаштирилиши борасида ўзаро тажриба алмашиниш, туризм йўналишида ҳамкорлик, қўшма фестиваллар, маданият кунлари, концертлар ташкил этиш, доимий равишда талабалар ҳамда илмий-педагогик ходимлар алмашинувини йўлга қўйиш каби ҳамкорлик масалаларида фикр алмашилди.
2023 йилда Фарғона шаҳри ва Екатеринбург ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича имзоланган келишув баённомасининг ортидан биродарлашган ҳудудлар келишуви имзолаш жараёнини ҳам тезлаштиришга келишиб олинди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram