Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


БУ ЁРУҒ ОЛАМДА ВАТАН БИТТАДИР, БИТТАДИР ДУНЁДА ОНА ДЕГАН НОМ! – “ОНАЛАРГА ЭҲТИРОМ” ФЕСТИВАЛИ ФУРҚАТ ТУМАНИДА ҲАМ КЕНГ НИШОНЛАНМОҚДА

×

 2024-05-27 18:51:17    939

PDF юклаш
Чоп этиш


Оналарни қадрлаш, уларни улуғлаш, ўсиб келаётган ёш авлоднинг онгу шуурида ота-онага ҳурмат, фарзандлик бурчини адо этиш, эҳтиром кўрсатиш каби фазилатларни шакллантириш каби ғояларни ўзида мужассам этган, вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров ташаббуси билан тўрт йилдан буён ўтказиб келинаётган “Оналарга эҳтиром” фестивали Фурқат туманида ҳам кенг нишонланмоқда.

Бугун Фурқат тумани “Бекобод” маҳалласида жойлашган “Абдуқаҳҳор ота” дам олиш масканида тумандаги барча маҳалла ёшлар етакчиларининг оналарига эҳтиром кўрсатилди.

Тадбирда сўз олган туман ҳокими Жаҳонгир Жуманов мунис онахонларга самимий дил изҳорларини билдирар экан, бугун чин маънодаги маҳалланинг етакчисига айланган, тенгдошларига ҳар соҳада ўрнак ва ибрат бўлиб келаётган, ташаббускорлиги ва интилувчанлиги билан маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашга ҳисса қўшаётган ёшлар етакчиларига ва уларни тарбиялаган оналарига миннатдорчилик билдирди.

Тадбир давомида туман ҳокими иштирокида онахонларга эсдалик совғалари ва гуллар ҳадя этилди.

Маданият бўлими ходимларининг дилтортар тароналари онажонларни рақсга чорлади. Фарзанди билан рақс тушаётган оналарнинг юзларида ҳаловат, шукроналик ва мамнуният сезилиб турди. Айниқса, фарзандидан бир даста гул олган мунис зотларнинг масрур нигоҳлари тадбир иштирокчиларига ҳам хуш кайфият улашди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram