Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


ФАРҒОНА ВИЛОЯТИДА ЕТИШТИРИЛГАН ВА ИШЛАБ ЧИҚАРИЛГАН МАҲСУЛОТЛАРНИНГ АҚШГА ЭКСПОРТИ КЎЛАМИ КЕНГАЯДИ

×

 2024-05-30 20:08:05    1065

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров АҚШнинг озиқ-овқат ва логистика бозорларида хизматларни таклиф қилувчи Natars NY Food корпорацияси вакилларини қабул қилди.

Учрашувда Фарғона вилоятида етиштирилган ва ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг АҚШга экспорти кўламини кенгайтириш масаласи муҳокама қилинди.

2023 йил декабрь ойида Олтиариқ узумларини АҚШ бозорига олиб киришга воситачи бўлган ушбу компания вакиллари, вилоятимиз мева ва сабзавотларига Қўшма штатларда етарли талаб борлиги, шунингдек, қуритилган мевалар, консерваланган маҳсулотлар, мева шарбатлари, ҳолва ва бошқа миллий ширинликларни ҳам америкалик истеъмолчиларга синов тариқасида тақдим этиш устида иш олиб бораётганликларини маълум қилдилар. Яқин кунларда Фарғона вилоятида етиштирилган ва ишлаб чиқарилган қатор маҳсулотларнинг синов партияларидан иборат навбатдаги юк АҚШга юборилиши билдирилди. Жорий йилда вилоятимиз узумлари ҳам катта миқдорда Америкага етказиб берилиши ва бу масалада ҳозирдан барча тайёргарликлар кўрилаётгани айтиб ўтилди.

Маҳсулотнинг бозорда ўз ўрнига эга бўлиши, харидоргирлигини оширишда унинг кўриниши, сифати ва дизайни муҳим аҳамиятга эга эканлиги қайд этилиб, вилоятимиз тадбиркорлари томонидан бу борада етарли иш ташкил этилишини таъминлашга келишиб олинди.

Маҳсулотларни янги бозорларга кириб боришида транспорт-логистика харажатларини камайтириш ҳам муҳим ўрин тутишига эътибор қаратилиб, Давлатимиз раҳбарининг тегишли қарори билан экспортёрларга ташиш харажатларининг бир қисмини компенсация қилиб бериш тартибидан АҚШга экспорт жараёнида ҳам доимий фойдаланиш муҳим эканлиги таъкидланди.

Учрашувда вилоят ҳокимининг ўринбосари Нуриддин Мамажонов ҳам иштирок этди.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram