Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ГРАНТ ТАНЛОВИ ЭЪЛОН ҚИЛИНАДИ
2024-05-31 19:44:17 1751
Халқ депутатлари Фарғона вилояти Кенгаши ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди “Жамиятнинг ижтимоий-маънавий салоҳиятини янада юксалтиришда Жамоат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш” мавзусида давлат грантини ажратиш учун 2-танловни эълон қилади.
1.Коррупцияга қарши курашиш жараёнларида нодавлат нотижорат ташкилотлари иштирокини кенгайтириш, уларни соҳага оид ўзгаришлардан хабардор қилиб бориш.
- “Коррупция жамият тараққиёти кушандаси” мавзусида ижтимоий қисқа роликлар, туркум мақолалар тайёрлаш ҳамда соҳага оид ўзгаришлардан хабардор қилиб бориш.
- Аҳолини ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришда ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш.
- Коррупцияга қарши курашишга оид норматив-ҳуқуқий хужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш жараёнларида нодавлат нотижорат ташкилотлари иштирокини ошириш.
- Лойиҳа доирасида амалга оширилган ишларни, Фарғона вилоят телерадиокомпанияси ҳамда ОАВларида ёритиб боришни йўлга қўйиш.
2. Худудларда ишсиз ёшларни аниқлаш, хорижий тилларга ўқитиш, касб-ҳунарга ўргатиш ва бандлигини таъминлаш.
- Худудлардаги МФЙлар билан ҳамкорликда ишсиз ёшларни аниқлаш, рўйхатини шакллантириш ва малакали хорижий тилларни ўргатувчи мутахассисларни жалб қилиш.
- Фарғона вилояти Бандлик бош бошқармаси ва Миграция агентлиги билан ҳамкорликни йўлга қўйиш орқали меморандумлар имзолаш хамда камида 25% хорижий тилларга ўқитилган ёшларни хорижга юбориш ва бандлигини таъминлашга кўмаклашиш.
- Ҳудудларда ишсиз юрган ёшларни аниқлаш, улар ўртасида сўровномалар ўтказиш, ёшларни дунёқараши, салоҳияти ва қобилиятларини ўрганиш орқали касб-ҳунарга, таълимга йўналтириш бандлигини таъминлаш ҳамда “Уста-шогирд” анъаналарини йўлга қўйиш.
- Лойиҳа доирасида амалга оширилган ишларни Фарғона вилоят телерадиокомпанияси ҳамда ОАВларида ёритиб боришни йўлга қўйиш.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 февралдаги ПФ-6165-сонли “Ўзбекистон Республикасида ички ва зиёрат туризмни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғирисида”ги Фармони ижроси юзасидан Фарғона вилоятида ички туризмни янада ривожлантириш диққатга сазовор жойларни тарихий обидаларни асраб-авайлаш, келгуси авлодни хабардор қилиш мақсадида аҳоли ўртасида тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш.
- Фарғона вилоятининг диққатга сазовор жойлари, тарихий обидаларини видео тасвирга олиш, ҳар бир объект бўйича алоҳида видеороликлар тайёрлаш. Видеороликларни ижтимоий тармоқлар, оммавий аҳборот воситалари, расмий Телеграм каналлари орқали намойиш қилиш орқали зиёратчи-сайёҳларни жалб қилиш.
- Вилоятдаги барча зиёратчи-сайёҳларни қабул қилиш масканларни рўйҳатини шакллантириш, веб-мобил иловалар яратиш. (Веб-мобил иловада зиёратчиларни масканларини кўриниши, қамрови, шароити, жойлашуви ҳамда қўшимча маълумотлар акс этган бўлиши лозим).
- Ҳудудлардаги аҳоли хонадонларининг санитария-эпидемиологик (гигеник) осойишталигини таъминлаш ва уй туризмларига мослаштириш юзасидан аҳолининг соғлом турмуш тарзини яхшилаш, тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш ҳамда давлат ташкилотлари билан ижтимоий шерикликда жамоатчилик назоратини йўлга қуйиш.
- Лойиҳа доирасида амалга оширилган ишларни Фарғона вилоят телерадиокомпанияси ҳамда ОАВларида ёритиб боришни йўлга қўйиш.
4. Гендер тенгликни таъминлаш ва барча хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш.
- Вилоятдаги бир кунлик мехнат билан шуғулланувчи (ёлланма ишчи) аёллар меҳнатини химоя қилиш бўйича тарғибот ишларини олиб бориш.
- Жойлардаги мардикор бозорларида аёллар ва иш берувчилар ўртасида ўзаро келишувларни йўлга қўйиш.
- Ҳудудлардаги МФЙларда ва ИИБ профилактик инспекторлари, Бандлик бош бошқармаси ва Фуқаролик жамияти институтлари хамкорлигида мардикор бозорларида ишловчи аёллар учун меҳнат ярмаркалари ташкил этиш.
- Лойиҳа доирасида амалга оширилган ишларни Фарғона вилоят телерадиокомпанияси ҳамда ОАВларида ёритиб боришни йўлга қўйиш.
Танловда қатнашиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши лозим:
1. Ташкилот раҳбари томонидан имзоланган ва муҳр билан тасдиқланган кузатув хати;
2. Халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳузуридаги жамоат фондининг телеграмдаги “https://t.me/UzNNT_Fargona_viloyat” гуруҳига жойлаштирилган талаблар шаклида тўлдирилган давлат гранти лойиҳаси учун ариза;
3. Охирги ўзгартириш ва қўшимчалар билан давлат рўйхатидан ўтган ННТлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари Устави (Низоми) нусхаси;
4. Ташкилотнинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;
5. Агар лойиҳани амалга ошириш лицензияланадиган фаолиятни талаб қилса, унда лицензиянинг нусҳаси;
6. Манфаатдор давлат ва жамоат ташкилотларининг тавсия ҳамда қўллаб-қувватлаш хатлари;
7. Ташкилотни ҳудудий Давлат солиқ инспекциясидан қарздор эмаслиги ҳақида маълумотнома.
Битта лойиҳа учун ажратиладиган грант миқдори – 70 млн. сўмгача.
Ҳужжатларни қабул қилиш 2024 йил 31 майдан 1 июлгача (шанба ва якшанба кунларидан ташқари) ҳар куни соат 9:00 дан 16:00 гача қабул қилинади.
Танлов бўйича ҳужжатлар муҳрланган конвертда (А4 формат): Фарғона шаҳри Б.Марғилоний кўчаси, 105-уйдаги Нодавлат нотижорат ташкилотлари уйининг 1-қаватида жойлашган Халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳузуридаги ННТ ва фуқаролик жамияти бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди номига юборилиши сўралади.
Маълумот учун телефон: 93 732-77-87, 99 607-75-00, 97 207-34-87.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram