
Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
РОССИЯНИНГ КОЛЛ-МАРКАЗ АУТСОРСИНГИ ХИЗМАТЛАРИ КЎРСАТИШ БЎЙИЧА ПЕШҚАДАМ КОМПАНИЯСИ ФАРҒОНАДА ИШ БОШЛАЙДИ

2024-06-03 23:10:41 1352
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Россиянинг колл-марказ аутсорсинги хизматлари кўрсатиш бўйича пешқадам компанияси – Audiotele АЖ раҳбарлари Артём Литвинов ҳамда Дмитрий Фалелеевни қабул қилди.
Россия Федерациясининг қатор шаҳарларида ўз контакт-марказларига эга бўлган, 4 минг нафардан зиёд ходим фаолият олиб бораётган Audiotele компанияси томонидан 2022 йилда мамлакатимизда ташкил этилган “Voice solutions VB” МЧЖ Ўзбекистондаги IT Park резиденти ҳисобланади.
Компания Тошкент шаҳридан сўнг Фарғонада ҳам колл-марказ аутсорсинги хизматлари кўрсатиш ўз филиалини очишга қарор қилди. Бугунги учрашувда ушбу лойиҳа билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.
Артём Литвинов филиал фаолиятини йўлга қўйиш учун бино танлаб олингани ҳамда ҳозирги кунда таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари бошланганини маълум қилди. Янги марказда илк босқичда 50 та янги иш ўрни яратилади.
Учрашув якунида колл-марказни ташкил этиш ҳамда унинг фаолиятини самарали ташкил этиш юзасидан ўзаро ҳамкорликни кўзда тутган меморандум имзоланди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram