Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


ЭКОШАҲАРДА ТАНТАНАЛИ ТАДБИР БИЛАН "ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН" БОҒИ ОЧИЛДИ

×

 2024-07-13 09:55:47    4375

PDF юклаш
Чоп этиш


Куни кеча Давлатимиз раҳбари Фарғонада 65 минг аҳоли учун мўлжалланган “Янги Ўзбекистон” (Экошаҳар) турар-жой массивига ташриф буюриб, бу ердаги бунёдкорлик ишлари билан танишди, одамлар билан самимий мулоқот қилди.

Массив ҳудудида 70 гектар ҳудудда "Янги Ўзбекистон" боғи ҳам жойлашган. Кеча ушбу боғнинг очилиши муносабати билан янги барпо этилган амфитеатрда тантанали маросим бўлиб ўтди. Президент матбуот котиби Шерзод Асадов Давлат раҳбарининг Фарғона аҳлига табригини ўқиб эшиттирди.

Президентимиз фарғоналикларни Янги Ўзбекистонимизнинг ёрқин тимсолларидан бири сифатида қад ростлаган бундай файзли ва муҳташам маскан билан муборакбод этди.

Давлатимиз раҳбари ўз қутловида боғ ҳудудида жойлашган Ўзбекистон Қаҳрамони Лолахон Муротова номидаги қишлоқ хўжалигига ихтисослаштирилган касб-ҳунар мактаби кўплаб муносиб мутахассислар етишиб чиқишига, 4 минг томошабинга мўлжалланган замонавий амфитеатр эса Фарғона водийсининг санъат анъаналарини давом эттирадиган истеъдодли ёшлар учун ўзига хос ижодий парвоз майдонига айланишига ишонч билдирди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram