Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ВИЛОЯТ ҲОКИМИНИНГ БИРИНЧИ ЎРИНБОСАРИ РАИСЛИГИДА ВИЛОЯТ ИҚТИСОДИЙ КОМПЛЕКСИДА ЖОРИЙ ЙИЛНИНГ ЎТГАН ДАВРИДА АМАЛГА ОШИРИЛГАН ИШЛАРНИНГ ТАНҚИДИЙ ТАҲЛИЛИГА БАҒИШЛАНГАН ЙИҒИЛИШ БЎЛИБ ЎТДИ
2024-07-15 21:41:10 4539
Бугун “Тадбиркорлар уйи” мажлислар залида вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Хабиб Сирожитдинов раислигида вилоят иқтисодий комплекси таркибига кирувчи бошқарма ва ташкилотлар томонидан 2024 йил январь-июнь ойлари давомида амалга оширилган ишлар танқидий таҳлил қилиниб, иккинчи ярим йиллик режалари юзасидан кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.
Мазкур йиғилишга шаҳар ва туман ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари, вилоят тижорат банклари раҳбарлари, шунингдек, вилоят иқтисодий комплекси таркибига кирувчи бошқарма ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этдилар.
Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Хабиб Сирожитдинов маърузасида давлат раҳбарининг вилоятимизга ташрифи давомида ўтказилган селектор йиғилишида берилган топшириқлар асосида йил якунига қадар амалга оширилиши белгилаб олинган режалар хусусида тўхталди.
Шунингдек, аҳоли бандлигини таъминлаш, Сайҳунобод тажрибаси бўйича аҳолини ўзини ўзи банд қилиши, ЯТТ ва деҳқон хўжалиги ташкил этиш, банк мижоз учрашувлари, микролойиҳаларни амалга ошириш, аҳолини сердаромад экинларни экишига шароит яратиш, хонадонларни намуна қилиб, кичик бизнес субъектларини кўпайтириш бўйича кўрсатмалар берилди.
Ҳудудлардаги Тадбиркорлар уйидан тўлақонли фойдаланилмаётганлиги, биринчи ўринбосарларни тадбиркорлар билан ишлаш ҳолати қониқарсиз эканлиги, тадбиркорларнинг муаммолари ҳал этилиш даражаси паст эканлиги танқид қилинди.
Бўш турган бино ва ер майдонларидан тўлақонли фойдаланиш бўйича ҳам масъулларга вазифалар юклатилди.
Кредит ажратиш ва муаммоли кредитларни ундириш бўйича сусткашликка йўл қўйган тижорат банки раҳбарлари огоҳлантирилди.
Жорий йил учун ишлаб чиқилган давлат дастуридаги саноат, хизмат кўрсатиш, қишлоқ хўжалиги лойиҳаларининг бориши хусусида сўровлар олиб борилди.
Саноат йўналишида тўлиқ иш ташкил қилинмаганлиги натижасида республикада охирги ўринларга тушиб қолинганлиги қайд этилиб, барча куч сафарбар этилиши таъкидланди. Ҳар бир ҳудудда қисқа муддатда саноат штаблари ташкил этилиб, тизимли ишлар йўлга қўйилишига келишиб олинди.
Йиғилишда бюджет тушумлари ҳолати бўйича ҳам масъулларнинг ҳисоботлари тингланди.
Бугунги йиғилишдан барча масъуллар тегишли хулосалар чиқариб, ўз ишига виждонан ва фидойи бўлиб, иш услубини ўзгартирган ҳолда иш ташкил қилиши белгиланди. Берилган топшириқлар ижроси ҳар ойда таҳлил қилинишига келишилди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram