Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
РАСМИЙ МУНОСАБАТ
2024-07-18 15:54:19 4077
Вилоят ҳокимлиги томонидан Kun.uz нашрида эълон қилинган, “Тошкентдаги “Азиа инвест” можароси Фарғонада такрорланяпти. Фуқаролар ҳукуматдан нажот кутмоқда” номли материал юзасидан қуйидагилар маълум қилинади:
Бағдод туманидаги “Мурувват” МФЙ ҳудудида барпо этилган шаҳарчада “SADDINSO-XABIBULLO” хусусий корхонаси томонидан қурилган кўп қаватли уйларда сотилган хонадонлар қурувчининг банкдаги кредити ва бошқа қарзлари учун хатлангани билан боғлиқ ҳолатни ўрганиш юзасидан вилоят ҳокимлиги томонидан вилоят прокуратураси билан бирга тегишли мутасадди идоралар вакилларини жалб қилган ҳолда ишчи гуруҳ тузилди.
Ишчи гуруҳ мавжуд ҳолатни қисқа муддатда ҳар томонлама ўрганган ҳолда хонадон сотиб олган фуқароларнинг муаммосини ўрганиш ва уларни бартараф этишга қаратилган таклифлар тайёрлайди, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари таъминланиши йўлида керакли ҳуқуқий ва ташкилий чораларни кўради.
Материалда қайд этилганидек, “SADDINSO-XABIBULLO” хусусий корхонаси Республикамизнинг бошқа ҳудудларида ҳам бир қанча бинолар қурган ва мазкур қурилиш бинолари билан боғлиқ катта миқдорда қарздорлик вужудга келган. Шундан сўнг корхонага нисбатан Тошкент туманлараро иқтисодий суди томонидан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатилиб, корхонани тугатиш бўйича қарор қабул қилинган. Бағдодда қурилган уйлар ҳам бу жараёнда аукционга чиқарилган.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram