Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


ФАРҒОНА – ТАИЛАНД ИШБИЛАРМОН ДОИРАЛАРИ ВАКИЛЛАРИ ИШТИРОКИДА БИЗНЕС-ФОРУМ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2024-07-25 16:11:58    3179

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Фарғона шаҳридаги Ислом Каримов номидаги вилоят театр-концерт саройида Фарғона вилояти ва Таиланд ишбилармон доиралари вакиллари иштирокида бизнес-форум бўлиб ўтди.

Таиланд қироллиги Ташқи ишлар вазирлиги Жанубий Осиё, Яқин Шарқ ва Африка мамлакатлари Департаменти директори Псусист Вонгсурават бошчилигида вилоятимизга ташриф буюрган Таиланд делегацияси таркибидан тиббиёт, туризм, савдо, транспорт ва логистика, энергетика соҳаларида фаолият юритувчи 7 та етакчи компанияларнинг 20 га яқин вакиллари жой олган.

Форумда вилоят ҳокимининг ўринбосари Хуршиджон Аҳмедов сўз олиб, Фарғона вилояти ва Таиланд қироллиги ўртасида яқин дўстлик ва иқтисодий ҳамкорлик алоқалари шаклланиб бораётганини мамнуният билан қайд этди.

Сўнгги йиллар давомида вилоятимизда Таиланд Қироллиги сармояси иштирокида 4 та корхона ташкил этилгани таъкидланди. Хусусан, Таиланднинг "Royal Thai Group" компанияси томонидан вилоятнинг тўқимачилик саноати ва туризм соҳаларига 28,5 млн. доллар миқдорида инвестициялар киритилгани маълум қилинди.

Савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни фаоллаштиришга алоҳида эътибор қаратилди. Савдо-саноат палаталари ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш, Фарғона вилояти ва Таиланд ишбилармон доиралари ўртасидаги шериклик алоқаларини кенгайтиришдан ўзаро манфаатдорлик билдирилди.

Шунингдек, маданий-гуманитар алоқаларни чуқурлаштириш ва туризм хизматларини такомиллаштириш бўйича тажриба алмашишга қаратилган қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Фарғона вилоятининг барқарор иқтисодиёт, инвестиция салоҳияти, асосий саноат тармоқлари, хорижий инвестиция кўрсаткичлари, ташқи савдо кўрсаткичлари, саноат зоналари ҳақида тақдимот ҳам ўтказилди.

Шундан сўнг меҳмонлар вилоятимизда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар кўргазмаси билан яқиндан танишдилар.

Бизнес-форум давомида Фарғона вилояти ва Таиланд тадбиркорлари билан В2В шаклидаги музокаралар ташкил этилди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram