Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


ФАРҒОНАДАН ХИТОЙ ШАҲАРЛАРИГА АВИАҚАТНОВЛАР ЙЎЛГА ҚЎЙИЛИШИ РЕЖАЛАШТИРИЛМОҚДА

×

 2024-08-04 19:38:32    1495

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Хитойнинг Chengdu Airlines авиакомпанияси маркетинг бўйича директори Сяо Либо ҳамда унинг ҳамкорларини қабул қилди.

Мулоқотда Chengdu Airlines томонидан Фарғонага тўғридан-тўғри авиақатновларни йўлга қўйиш масаласи муҳокама қилинди.

Фарғона ва Хитой ўртасида янги авиақатновнинг йўлга қўйилиши ҳар икки томон учун ҳам манфаатли бўлиши, ҳамкорликни янада мустаҳкамланишига хизмат қилиши таъкидланди.

Вилоят ҳокими 11 миллиондан зиёд аҳолига эга Фарғона водийси, қолаверса, Чин юрти учун ҳам янги ҳаво қатновини йўлга қўйиш зарурлигини билдирди. Ушбу қатновлар орқали ҳам иқтисодий ҳам савдо-сотиқ, туризм соҳалари ривожланишида муҳим эканлиги қайд этилди.

Ўзбекистон ва Хитой ўртасида авиақатновлар кам бўлаётганини маълум қилган компания вакили Сяо Либо, бошланишига 90 ўринлик самолётлар йўлга қўйилиши мақсадга мувофиқлигини билдирди. Кейинчалик талабдан келиб чиқиб, сиғими катта авиалайнерлардан фойланиш мумкинлиги айтилди.

Вилоят раҳбари Фарғонадан Гуангжоу, Урумчи, Шанҳай, Чэнгду шаҳарларига қатновларнинг амалга ошириш манфаатли бўлишини таъкидлаб, бу борада керакли кўмак кўрсатилишини маълум қилди.

Chengdu Airlines компанияси Хитой Халқ Республикаси ҳудудларидаги парвозларга ихтисослашган авиаташувчи ҳисобланиб, 2010 йилда ташкил топган. Ҳозирда компанияда 78 та самолёт бўлиб, шундан 50 таси узоқ масофаларга 28 таси эса яқин масофаларга парвозларни амалга оширишга мўлжалланган.





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram