Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
МИЛЛИЙ ГВАРДИЯ ВА МУДОФАА ИШЛАРИ БОШҚАРМАЛАРИ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАРИГА ЭКОШАҲАРДА ЯНГИ ХОНАДОНЛАР КАЛИТЛАРИ ТОПШИРИЛДИ
2024-08-05 20:07:37 1586
Бугун Фарғонадаги Экошаҳар – “Янги Ўзбекистон” массивида бунёд этилган 16 қаватли уйлардан Фарғона вилояти бўйича Миллий гвардия бошқармаси ҳамда вилоят Мудофаа ишлари бошқармалари ҳарбий хизматчиларига янги хонадонлар калитларини топшириш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда вилоят ҳокими, ҳарбий-маъмурий сектор раҳбари Хайрулло Бозоров, вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи Азизбек Икрамов, Миллий гвардия вилоят бўйича бошқарма бошлиғи Шавкат Акбаров иштирок этдилар.
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, ҳарбий хизматчиларни янги уйлар билан қутлаб, Муҳтарам Президентимиз ташаббуслари билан юртимизда ҳар жабҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар халқимиз манфаатларига, инсон қадрини улуғлашга, осойишталигимизни муносиб ҳимоя қилишга хизмат қилаётганлигига эътибор қаратди. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва мудофаа органлари фаолиятини такомиллаштириш ва уларнинг хизматчилари учун қулай шароитлар яратиш борасида ҳам катта ишлар олиб борилаётганлиги қайд этилди. Президентимизнинг кўрсатмалари билан барпо этилган Экошаҳарда бугун топширилаётган янги хонадонлар ҳам Давлатимиз раҳбарининг ғамхўрликлари натижаси экани таъкидланди.
Бугун Фарғона вилояти бўйича Миллий гвардия бошқармасининг 20 нафар ҳамда вилоят Мудофаа ишлари бошқармасининг 20 нафар хизматчиларига янги хонадонлар калитлари тантанали топширилди. Янги хонадонга кўчиб кираётган оилалар вакиллари сўз олиб, ҳарбийларга эътибор ва рағбат учун Президентимизга ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.
Хонадонлардаги яратиб берилган шароитлар билан танишиб, уларнинг эгалари билан суҳбатлашилгандан сўнг нуроний отахонлар дуога қўл очиб, осмонимиз мусаффолиги ва шундай шодиёна кунлар бардавом бўлиши учун эзгу ниятлар билдирдилар, Президентимиз ҳақларига дуо қилдилар.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram