Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


РОССИЯНИНГ IT СОҲАСИГА ИХТИСОСЛАШГАН TELEСONTAСT КОМПАНИЯСИ ФАРҒОНАДА ЎЗ ФИЛИАЛИНИ ОЧАДИ

×

 2024-08-06 16:08:07    1388

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Россия ва Қозоғистонда call-марказ аутсорсинги хизматлари кўрсатувчи “Teleсontaсt” АЖ раҳбари Владимир Белухин ва унинг Ўзбекистондаги ҳамкорлари билан учрашди.

Учрашувда компания томонидан Тошкент шаҳридан сўнг Фарғонада ҳам call-марказ аутсорсинги хизматлари кўрсатиш филиалини очиш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

Россия Федерациясининг қатор шаҳарларида ўз контакт-марказларига эга бўлган, 5 минг нафардан зиёд ходим фаолият олиб бораётган Teleсontaсt компанияси 2020 йилдан буён мамлакатимизда фаолият олиб бориб, Ўзбекистондаги IT Park резиденти ҳисобланади.

Бугунги учрашувда компания раҳбари Владимир Белухин Фарғонага ташрифи давомида филиал фаолиятини йўлга қўйиш учун бино танлаб олинаётганлиги ва янги марказда 500 та доимий иш ўрни яратилишини маълум қилди.

Бугунги ахборот асрида бу каби лойиҳалар долзарб аҳамият касб этишини қайд этган вилоят ҳокими, ушбу лойиҳани Фарғонада амалга ошириш учун ҳар томонлама кўмак берилишини таъкидлади.

Учрашувда Рақамли технологиялар вазирлиги вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи Юсуфжон Гафуров ҳам иштирок этди.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram