Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
Фарғона вилоятини 2023 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича амалга оширилган ишлар ва 2024 йилда эришиладиган натижалар
2024-08-06 18:21:20 215
Иқтисодий кўрсаткичлар (2023 йил якуни)
Ялпи ҳудудий маҳсулот – 65,8 трлн. сўм (ўсиш - 105,5%) - саноатда – 36,6 трлн. сўм (106,2%), хизматларда – 26,6 трлн. сўм (110,5%), қишлоқ хўжалигида – 39,4 трлн. сўм (103,9%).
2024 йил прогнози: ялпи ҳудудий маҳсулот – 77 трлн. 68 млрд. сўм (106%) - саноатда – 44 трлн. сўм (107,2%), хизматларда – 33 трлн. 756 млрд. сўм (117,3%), қишлоқ хўжалигида – 45,3 трлн. сўм (104%).
шундан, 1-чорак якуни: ялпи ҳудудий маҳсулот – 13 трлн. 44 млрд. сўм (106,1%), саноатда – 8,4 трлн. сўм (108,1%), хизматларда – 7 трлн. 363 млрд. сўм (112,2%), қишлоқ хўжалигида – 3,8 трлн. сўм (104,1%).
2023 йилда 577,3 минг нафар аҳоли бандлиги таъминланди, қишлоқ хўжалигида - 339,6 минг нафар, хизмат кўрсатишда - 182,7 минг нафар, инвестиция ҳисобига - 40,8 минг нафар, қурилишда – 14,2 минг нафар.
2024 йил режа – 328,5 минг нафар аҳоли бандлиги таъминланади. Хусусан, қишлоқ хўжалигида – 173,7 минг нафар, хизмат кўрсатишда - 120 минг нафар, инвестиция ҳисобига - 40,8 минг нафар, қурилишда - 11,3 минг нафар, шундан, январь-май ойларида (5 ойда) 202,2 минг нафар аҳоли бандлиги таъминланди. Жумладан, қишлоқ хўжалигида – 125,4 минг нафар, хизмат кўрсатишда – 63,5 минг нафар, инвестиция ҳисобига – 8,4 минг нафар, қурилишда - 5,0 минг нафар.
Кичик бизнес субъектлари сони 2023 йилда – 55 187 та. Шундан, саноат корхоналари – 12 643 та, қишлоқ хўжалиги корхоналари - 3007 та, хизмат кўрсатш ва савдо корхоналари – 35 019 та.
-қурилиш корхоналари – 4518 та.
2024 йилда ташкил этиладиган:
- кичик бизнес субъектлари – 8,5 мингта;
- микролойиҳалар – 6,1 мингта;
- микромарказлар – 16 та. Шундан, январ-май якуни амалда, кичик бизнес субъектлари – 2,6 мингта, микролойиҳалар – 1,2 мингта.
Маҳаллий бюджетга 2023 йилда қўшимча тушум- 4 530 млрд.сўм.
2024 йил учун маҳаллий бюджет даромадлари прогнози 5,4 трлн.сўм, январь-май 2,0 трлн.сўм (103 %).
Оилавий тадбиркорлик доирасида 2023 йилда 800 млрд.сўм кредит ва 4,3 млрд.сўм субсидия ажратилди.
2024 йил режаси:
-Оилавий тадбиркорлик доирасида – 800 млрд. сўм;
-Субсидиялар – 40 млрд.сўм
январь-май (5 ойда) якун;
-Оилавий тадбиркорлик доирасида – 180 млрд. сўм;
-Субсидиялар – 7,8 млрд.сўм ажратилди.
Инвестиция бўйича кўрсаткичлар
2023 йилда ишга туширилган инвестиция лойиҳалари:
- лойиҳа сони – 1365 та;
- қиймати – 958 млн.долл;
- яратилган иш ўрни – 37,2 мингта.
2024 йилда амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари:
- сони – 944 та;
- қиймати – 1,3 млрд. долл;
- иш ўрни – 23,6 мингта. Шундан, январь-май 5 ойда
- сони - 212 та;
- қиймати – 94,2 млн. долл;
- иш ўрни – 4 418 та иш ўринлари яратилди.
2023 йилда 1 333,4 млн доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб қилинди.
2024 йилда 158 та лойиҳаларда 1 37,7 млрд доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб қилинади. Шундан, январь-май (5 ойда) 167 та лойиҳаларда 562 млн. доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб қилинди.
2023 йилга белгиланган 982,7 млн.доллар экспорт режаси –ҳақиқатда 722,5 млн.долларга ёки 74 фоизга бажарилди.
2024 йилга экспорт режаси 1,1 млрд.доллар. Шундан, январь-май 252,5 млрд долларлик (шундан, 193,3 млн. доллар саноат, 59,2 млн. доллар қишлоқ хўжалиги) маҳсулот экспорт қилинди.
“Қўқон” ЭИЗ 713,7 гектар майдонда жойлашган.
- жами 712,8 млн. долларик 132 та лойиҳалар жойлаштирилган бугунги кунда 365,7 млн. долларик 96 таси ишга туширилган (иш ўрни - 8806 та).
2023 йилда – 3,1 трлн. сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган.
- 113,6 млн. долларик экспорт амалга оширилган.
2024 йилда - 85 млн. долларик 12 та лойиҳа ишга туширилади ва 1416 та янги иш ўринлари яратилади.
Вилоятда 95 та кичик ва ёшлар саноат зоналари мавжуд.
- 825,5 гектар ер майдони ажратилган;
- 831 та лойиҳалар жойлаштирилган;
- 3,4 трлн.сўмлик 448 та лойиҳа ишга туширилиб, 11 670 та иш ўрни яратилган.
- 2023 йилда 57 млн. долларлик маҳсулот экспортга йўналтирилган.
2024 йилда – 2,6 трлн. сўмлик 134 та лойиҳа ишга туширилади ва 1,5 мингта янги иш ўринлари яратилади.
Қурилиш йўналишида 2023 йилда “Обод хонадон, обод кўча меъзонларини жорий этиш” дастури доирасида 6 та маҳалладаги 48 та объектларда 45 млрд. сўмлик ишлар амалга оширилди.
2024 йилда маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантириш бўйича 169 та МФЙда 222 млрд.сўмлик қурилиш таъмирлаш ишлари амалга оширилади.
2023 йилда Инвестиция дастури доирасида 940,2 млрд.сўм маблағ сарфланиши ҳисобига 125 та объектларда қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилди. (18 та мактаб, 9 та МТТ, 11 та тиббиёт, 1 та олий таълим, 1 та инфратузилма объекти, 23 та йўл, 32 та сув, 14 та ирригация, 5 та электр, 7 та қирғоқ бўйи ва 4 та иссиқлик таъминоти объектлари)
2024 йил Инвестиция дастури доирасида 127 та объектда 798 млрд. сўмлик ишлар бажарилади. (53 та мактаб, 1 та ижод ва ихтисослаштирилган мактаб, 10 та МТТ, 20 та тиббиёт, 3 та спорт, 1 та олий таълим, 6 та йўл, 6 та сув, 4 та саноат зоналар, 6 та ирригация, 3 та мелиорация, 10 та қирғоқ бўйи, 1 та иссиқлик таъминоти ва 3 та бошқа объектлар)
2023 йилда вилоятда 150 та (8500 хонадонли) уй-жойлар қурилиб, фойдаланишга топширилди.
2024 йил якунига қадар вилоятда 220 та (8600 хонадонли) уй-жойлар, шундан "Янги Ўзбекистон" ва бошқа массивларда 102 та (3952 хонадонли) кўп қаватли уй-жойларни фойдаланишга топширилади.
2023 йилда “Яшли макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида 16,7 млн. дона дарахтлар экилди.
2024 йил баҳор мавсумида лойиҳа доирасида 11,3 млн дона дарахтлар экилди. Куз мавсумида лойиҳа доирасида 5,7 млн дона дарахтлар экилади.
Қишлоқ хўжалиги
2023 йилда вилоятда қишлоқ хўжалигида ялпи ишлаб чиқариш ҳажми 103,9 фоизга (39,4 трлн.сўм) ўсди. (Вилоятда 11 минг та фермер хўжаликлари, 12 та пахта, 28 та ғалла ва 53 та мева-сабзавот кластерлари, жами 11,1 минг та қишлоқ хўжалиги корхоналари фаолият олиб бормоқда).
2023 йилда Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш борасида 2,1 трлн. сўмлик 380 та лойиҳалар тўлиқ ишга туширилди (иш ўрни – 5 354 та).
2024 йилда қишлоқ хўжалигида 3,3 трлн. сўмлик 454 та лойиҳалар амалга оширилади.
2023 йилда 29 879 нафар фуқароларни доимий, 86 257 нафар фуқароларни мавсумий ишларда бандлиги таъминланди.
2024 йилда қишлоқ хўжалиги тармоқларида жами 173 662 минг нафар фуқароларни бандлиги таъминланади. Вилоятда (ПҚ-20-сон ва ПҚ-373-сон) 19 117 гектар ерлар пахта ва ғалладан қисқартирилиб, 90 015 минг нафар фуқароларга берилди.
2024 йилда 6490 гектар экин ер майдонлари 3 та дафтарга киритилган ва чет давлатлардан қайтиб келган 20546 нафар фуқароларга аукцион савдолари орқали ижарага берилади. Вилоятда 25,2 минг гектарда сув тежовчи технологиялар жорий қилинди.
2024 йилда 41,5 минг гектарда сув тежовчи технология жорий этилади. (7 минг га томчилатиб, 3,1 минг га ёмғирлатиб, 2,5 минг га дискрет суғориш,16,4 минг га эгилувчан қувур ва плёнка тўшаб суғориш ҳамда
12,5 минг га лазерли ер текислаш ), натижада 195 млн. куб метр сув иқтисод қилинади. Аҳоли томорқасини сув билан таъминлаш мақсадида 135 та тик суғориш қудуқлари қазиб, ишга туширилди.
2024 йилда 80 дона тик қудуқ қазилади, 14,7 мингта аҳолининг 265 гектар томорқасида 14,7 мингта ихчам иссиқхоналар қурилади. 80 та кичик хажмли музлаткичли омборхоналар ишга туширилиб, мавжуд 7,4 минг тонна қувват 13,1 минг тоннага етказилади.
Ижтимоий соҳа
Мактабгача таълим - вилоятдаги 3 973 та боғчаларга 281,5 минг нафар 3-7 ёшли болалар қамраб (84,6 фоиз) олинган.
2024 йилда қамров кўрсаткичини 85,4 фоизга етказилади. Халқ таълимида - 1065 та, шундан, 965 та умумий ўрта таълим мактаб, 1 та Президент мактаби, 20 та ихтисослашган мактаб, 78 та хусусий мактаблар ҳамда 1 та ижод мактабида жами 685,4 минг нафар ўқувчилар таълим олмоқда (навбатлилик коэффиценти - 1,2).
2024 йилда Миллий рейтингда вилоят ўрнини яхшилаш мақсадида, Япония модели асосида туман(шаҳар)ларда 1 тадан 19 та мактабларда пилот лойиҳаси сифатида таълим жараёни ташкил этилади. Олий таълим муассасасида - 13 та (шундан 9 та давлат, 3 та нодавлат, 1 та хорижий) ОТМларда жами 85,1 минг нафар талабалар таълим олмоқда. Вилоят бўйича 76 та (шундан, 32 та касб-ҳунар мактаби, 17 та коллеж, 27 та техникум) профессионал таълим муассасаларида жами 51,3 минг нафар талабалар таълим олмоқда. Соғлиқни сақлаш бўйича - вилоятда жами 1321 та даволаш-профилактика муассасалар фаолият олиб бормоқда. (стоционар шифохона 60 та, КТМП 19 та, ОШП 167 та, ОП 134 та, СЭО ва ЖСБ 20 та, Дезстанция 20 та, бошқа муассасалар - 28 та). Хусусий тиббиёт муассасалари 873 та. Шаҳар ва туманларда бугунги кунга қадар 134 та оилавий поликлиника ва 167 та оилавий шифокор пунктлари, 110 та маҳалла тиббий пунтлари фаолияти ташкил этилиб, жами бирламчи муассасалар сони 322 тага етказилиб, 4 061 млн нафар аҳолига бирламчи тиббий хизмат яқинлаштирилди.
Ижтимоий ҳимоя бўйича:
Вилоятда мавжуд 1 062 та маҳаллаларда 273 657 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар мавжуд. Вилоятда 91 147 нафар ногиронлар (1-гуруҳ 8 408 нафар, 2-гуруҳ 60 115 нафар, 3-гуруҳ 7 498 нафар), 15 126 нафар ногиронлиги бўлган болалар мавжуд. Шундан, 61 077 нафари меҳнатга лаёқатли эканлиги аниқланиб, 7 072 нафарининг меҳнат тавсиялари берилган,71 нафари касбга йўналтирилган, 524 нафари параспортга жалб этилган. 839 нафари реабилитация техник воситалар, 228 нафари протез ортопедия мосламалари билан таъминланган. Вилоятдаги 1 458 090 нафар вояга етмаганларнинг 3 989 нафари ижтимоий ҳимояга олинган, 2 299 нафари васийликка берилган, 1 518 нафарига ҳомийлик белгиланган, 687 нафари фарзандликка, 106 нафари патронатга берилган, шундан 14 та оилавий болалар уйида 66 нафар болалар жойлаштирилган. Ўзгалар парваришига муҳтож якка-ёлғизлар сони 2 407 нафарни, хизмат кўрсатувчи ижтимоий ходим ассистентлари сони 330 нафарни ташкил қилади.
Спорт бўйича - бошқарма тасарруфида 31 та спорт-таълим муассасалар, 1 та Маркази, 4 та ИСМ, 26 та СМ фаолият юритмоқда. Спорт-таълим муассасаларида 1 431 нафар тренерлар бўлиб, шундан 233 нафари ўриндош тренерларни ташкил этади. Бугунги кунда, спорт-таълим муассасаларда ЭРП платформасидан рўйхатдан ўтган жами 34 467 нафар ўқувчи-спортчилар спортнинг 63 та тури (33 таси олимпия спорт, 4 таси миллий спорт, 26 таси бошқа спорт турлари) билан мунтазам шуғулланмоқда. Шундан; СМларда 31 623 нафар, ИСМларда 2 405 нафар, Марказда 439 нафар.
Ёшлар бўйича - вилоятдаги 1 063 та маҳаллаларда ўтказилган хатлов орқали 915 минг 215 нафар ёшларнинг (шундан, 445 279 нафар хотин-қизлар) маълумотлари шакллантирилди. “Ёшлар баланси” асосида ёшлар 3 та “яшил”, “сариқ”, “қизил” тоифаларга ажратилган. Хусусан, “яшил” тоифадаги ёшлар сони 502 минг 501 нафар (55 фоизи), “сариқ” тоифадагилар 412 минг 714 нафар (45 фоизи), “қизил” тоифадагилар 15 минг 199 нафарни ташкил этади. 2024 йилда “Ёшлар дафтари”га 9 894 нафар ёшлар киритилиб, 5 465 нафар га амалий ёрдам кўрсатилган.
Маҳалла бўйича – вилоят бўйича хонадонлар сони 784 302 та, оилалар сони 1081 216 та, “Темир дафтарда” турган оилалар 3270 та ва “Аёллар дафтари”да 109 500 нафарни ташкил этади. 33 та маҳалла биноси мавжуд эмас (Қувасойда 5 та, Марғилонда 3 та, Қўқонда 3 та, Фарғона шаҳрида 1 та, Фарғона туманида 14 та, Бувайдада 4 та, Олтиариқ ва Қувада 2 тадан, Риштон, Қўштепа ва Фурқатда 1 тадан), 99 та маҳалла таъмирталаб рўйхатига киритилган. Ҳозирда 6 та маҳалла раиси лавозими вакант. (Марғилон ва Қўқонда 2 тадан, Қува, Ўзбекистон туманларида 1 та).