Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


МАРҒИЛОН ШАҲРИДА ТАДБИРКОРЛАР КЕНГАШИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

×

 2024-08-08 00:16:51    1409

PDF юклаш
Чоп этиш


Марғилон шаҳар ҳокимлиги мажлислар залида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров вилоят прокурори Бахтиёр Исмоилов билан бирга марғилонлик 200 нафарга яқин тадбиркорлар ва қурилиш ташкилотлари раҳбарлари билан учрашди.

Учрашувда сўз олган вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 11-12 июль кунлари вилоятимизга ташрифи давомида Марғилон шаҳрида ҳам бўлиб, шаҳарни янгича кўринишга келтириш, массивлар барпо этиш бўйича берилган топшириқлари ижроси юзасидан амалий ишларга кирилганини қайд этди.

Бу жараёнда марғилонлик тадбиркорлар ташаббус кўрсатишлари, салоҳиятини ишга солиб, берилган имкониятдан унумли фойдаланиб, сармоясини кўпайтириши, одамларни бандлигини таъминлаш, даромадини оширишга кўмаклашишда асосий куч эканлиги таъкидланди.

Тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг мавжуд муаммоларига ечим излаш, тармоқларини янада кенгайтириш ва бошқа қатор масалаларни ҳал этилиши бўйича назоратни йўлга қўйиш мақсадида Марғилонда Тадбиркорлар кенгаши ташкил этилишига келишилди. Ушбу кенгаш фаолиятини бевосита вилоят ҳокими назорат қилиши белгиланди.

Учрашув давомида “Янги ҳаёт” кўчасида жойлашган 110 гектар ер майдонида “Бурҳониддин Марғилоний халқаро илмий-тадқиқот маркази” ҳамда замонавий шаҳарча лойиҳаси, янги қурилишлар, истироҳат боғини қайта таъмирлаш, кичик саноат зоналари бош режаси тақдимотлари ўтказилиб, ушбу қурилиш ишларида марғилонлик тадбиркорлар ва қурилиш ташкилотлари раҳбарлари бош бўлиши кераклиги қайд этилди.

Мулоқотда тадбиркорларнинг таклифлари тингланди, уларнинг фаолиятларини кенгайтириш, иш ўрни сонини кўпайтириш билан боғлиқ масалалари кўриб чиқилиб, мурожаатларга ижобий ечим белгиланди.

Учрашув давомида ҳафтанинг ҳар шанба куни тадбиркорлар билан учрашув ташкил этилишига келишилди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram