Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


ВИЛОЯТИМИЗДА “МИРЗО УЛУҒБЕК ВОРИСЛАРИ” РЕСПУБЛИКА ТАНЛОВИ ҒОЛИБЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИ

×

 2024-08-10 21:32:03    939

PDF юклаш
Чоп этиш


Мамлакатимизда кейинги йилларда янги авлодни ҳар жиҳатдан баркамол – юксак билим ва тафаккурли, кучли интеллектуал салоҳиятли қилиб тарбиялаш борасида кенг қамровли саъй – ҳаракатлар олиб борилмоқда. Айни жараёнда таълим ва тарбия жараёни ўзаро уйғунлаштирилиб, келажагимиз ворисларини миллий қадрият ва анъаналар, юртга садоқат, ватанпарварлик ҳамда аждодлар меросига ҳурмат ва эътиром руҳида камолга етишлари учун барча шароитлар яратиб берилаётир.

Вазирлар Маҳкамаси қарори асосида 2022 йилдан бошлаб юртимизда иқтидорли ёшларнинг ташаббусларини қўллаб – қувватлаш мақсадида “Мирзо Улуғбек ворислари” Республика танловини ўтказиш яхши анъанага айланди. Хусусан, жорий йилнинг беш ойи давомида ушбу танловда қатнашиш учун 3162 нафар фарғоналик йигит – қизлар номзод сифатида www.vorislari.uz сайти орқали рўйхатдан ўтган эди.

Танловнинг биринчи туман – шаҳар босқичи март – апрель ойларида ўтказилиб, танлов низомига кўра, хар бир ҳудуддан 16 – 25 ёшгача бўлган навқирон авлод вкиллари долзарб муаммолар ечимига қаратилган ўз лойиҳаси орқали иштирок этди. Шу тариқа биринчи босқичда 95 нафар ғолиб аниқланиб, вилоят босқичига йўлланма олди. 25 – 26 апрель кунлари ўтказилган вилоят босқичида эса 20 нафар номзод саралаб олиниб, республика босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Шу йилнинг 20 – 24 май кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган танловнинг Республика босқичида иштирок этган 20 нафар фарғоналик ёшларнинг 7 нафари ғолиб бўлиб, “Улуғбек” жамғармаси томонидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 баробари миқдорида бир марталик пул мукофоти ҳамда дипломлар билан тақдирланди.

Фарғона шаҳрида жойлашган Лолахон Муротова номидаги вилоят қишлоқ хўжалигига ихтисослаштирилган касб – ҳунар мактаби биносида бўлиб ўтган тақдирлаш маросимида вилоят ҳокимлиги томонидан 95 нафар туман ва шаҳар босқичи ғолибларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баробари, вилоят босқичининг 20 нафар ғолибларига базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баробари миқдорида бир марталик пул мукофотлари топширилди.







Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram