Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ВИЛОЯТ ҲОКИМЛИГИДА ХОТИН-ҚИЗЛАРНИНГ ЖАМИЯТДАГИ РОЛИНИ ОШИРИШ, ГЕНДЕР ТЕНГЛИК ВА ОИЛА МАСАЛАЛАРИ БЎЙИЧА ВИЛОЯТ КОМИССИЯСИНИНГ МУҲОКАМА ЙИҒИЛИШИ БЎЛИБ ЎТДИ
2024-08-13 19:06:41 835
Бугун вилоят ҳокимлиги кичик мажлислар залида Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича вилоят комиссиясининг муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди.
Мазкур йиғилишда ҳудудий комиссия раиси, вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг аъзоси Манзура Салимова, Республика Ҳунармандлар уюшмаси раиси ўринбосари Бахтиёр Аллаков, тегишли бошқарма ва ташкилотлар, тижорат банклари вакиллари иштирок этди. Ҳудудий студиялардан шаҳар ва туманлар ҳокимлари ўринбосарлари – оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиқлари видеоконференцалоқа орқали йиғилишда қатнашдилар.
Йиғилишда мамлакатимизда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, фаоллигини ошириш, улар учун зарур шарт-шароитлар яратиш бўйича амалга оширилаётган ишлар, айниқса, уларнинг бандлигини таъминлаш ва тадбиркорликка жалб қилиш йўлида муҳим чоралар кўрилаётганига эътибор қаратилди.
Қайд этилганидек, Давлатимиз раҳбарининг топшириғига асосан хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича янгича тизим йўлга қўйилди. Ишчи гуруҳлар томонидан жорий йилнинг ўтган ойларида ҳар бир маҳалладаги хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш масалалари, тадбиркорликка қизиқиши алоҳида саволнома асосида “хонадонбай” ўрганилди.
Ўрганиш натижаларидан келиб чиққан ҳолда, вилоятда ишсиз ва ишлаш истагидаги хотин-қизларнинг аниқ манзилли рўйхати ишлаб чиқилди ҳамда ижрога қаратилди.
Мажлисда хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш бўйича берилган топшириқларнинг ижроси танқидий-таҳлил қилинди.
Хотин-қизларни зарур ҳолда касбга қайта тайёрлаш орқали корхона, ташкилот ва муассасалардаги захираланган иш ўринларига ишга жойлаштириш, имтиёзли кредитлар, субсидия ажратиш, тадбиркорлик ва ҳунармандчиликка жалб қилиш бўйича манзилли чораларни амалга ошириш учун масъулларнинг ахборотлари ҳам тингланди.
Кун тартибидаги масалалар юзасидан мутасаддиларга камчиликларни бартараф этиш бўйича зарур топшириқлар берилди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram