Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ҚУВАСОЙ ШАҲРИДА ИСТИҚБОЛЛИ ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАЛАРИ БИЛАН ТАНИШДИ
2024-08-14 20:52:58 907
Бугун вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров вилоят секторлари раҳбарлари билан бирга Қувасой шаҳрида бўлиб, “Пакана” МФЙ ҳудудидаги саноат зонасида амалга оширилаётган истиқболли лойиҳалар билан танишди.
Айни пайтда саноат зонасида тадбиркор Шерзод Курязов ташаббуси билан умумий қиймати 14 млн. доллар бўлган “Мевани қайта ишлаш ва қуюлтирилган табиий шарбат ишлаб чиқаришни ташкил этиш” лойиҳаси амалга оширилмоқда. Янги корхона ишга туширилиши ҳисобига йиллик қуввати 45 минг тонна мевани қайта ишлаш ҳамда 50 млрд. сўмлик кенг ассортиментдаги маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши кўзда тутилган. Лойиҳа ишга тушиши натижасида корхонада 120 та доимий иш ўрни яратилади.
Яқин кунларда лойиҳа доирасида Хитой, Польша, Туркия, Швейцария давлатларидан олиб келинаётган энг замонавий технологияларни ўрнатиш ҳамда жиҳозлаш ишларини бошлаш мақсад қиланган.
Тадбиркор Дилмурод Аҳмедов эса ушбу ҳудудда қиймати 10 млн. доллар бўлган тиббий маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган янги лойиҳани барпо этишга киришди. Шу тариқа келгуси йили ишга туширилиши режалаштирилган ушбу корхонада 400 та иш ўринлари яратилишига эришилади.
Юзма–юз мулоқотда вилоят ҳокими мазкур лойиҳалар доирасида амалга оширилаётган ишларни юксак эътироф этиб, тадбиркорларга қурилиш жараёнларини жадаллаштириш бўйича кўрсатмалар берди.
Шунингдек, янгитдан бунёд этилаётган бу икки корхонани коммуникация тармоқларига уланишини тезлаштириш ва бу борадаги ишларни тизимли олиб бориш бўйича вилоятдаги масъул идоралар раҳбарларига керакли топшириқлар берилди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram