Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


ХИТОЙЛИК ИНВЕСТОРЛАР ФАРҒОНА ВИЛОЯТИДАГИ ИСТИҚБОЛЛИ ЛОЙИҲАЛАРГА ИНВЕСТИЦИЯ КИРИТИШНИ РЕЖАЛАШТИРМОҚДА

×

 2024-08-16 21:15:45    1041

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Хитойнинг қурилиш, энергетика соҳаси бўйича фаолият олиб борувчи йирик компаниялар раҳбарларидан иборат делегацияни қабул қилди.

Учрашувда хитойлик инвесторлар томонидан қурилиш, энергетика, иссиқлик, сув таъминоти ва иситиш тизимлари бўйича Фарғонада амалга оширилиши режалаштирилаётган инвестицион лойиҳалар борасида сўз борди.

Хитойлик ишбилармонлар вилоят ҳокимига қурилиш, хусусан, девор учун янги материаллар, электр қурилиши, иссиқлик алмашинуви станциялари, сув таъминоти, иситиш тизимлари, электр кабели ишлаб чиқариш жараёни бўйича маълумот бердилар. Келгусида ушбу инвестицион лойиҳаларни Фарғонада ҳам ҳамкорликда амалга ошириш бўйича таклифлар билдирилса, инвестиция киритишга тайёр эканликлари қайд этилди. Мазкур инвестицияларнинг умумий ҳажми 80 миллион доллардан ортиқни ташкил этади.

Вилоят ҳокими корхоналар фаолияти акс этган тақдимотлар билан танишиб, ушбу йўналишларда ҳамкорлик қилиш бўйича тадбиркорлар бириктирилиши ва лойиҳалар устида биргаликда ишлашга тайёр эканлигини маълум қилди.

Лойиҳалар бўйича ҳамкорликда иш ташкил қилишга келишиб олинди.





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram