Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ТАДБИРКОРЛАР БИЛАН НАВБАТДАГИ УЧРАШУВ
2024-08-17 22:06:59 1251
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозаров вилоят секторлари раҳбарлари билан бирга бугун Марғилон шаҳрида бўлиб, тадбиркорлар билан навбатдаги учрашувни ўтказди.
Тадбиркорликни ривожлантириш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳудуднинг иқтисодий тараққиётида муҳим ўрин тутади. Бугун одамларни даромадли, ишли қиламан, деган тадбиркорлар жуда кўп. Уларни ривожига тўсиқ бўлаётган масалаларни ҳал этишда очиқ мулоқот ва учрашувларнинг аҳамияти катта. Вилоятимизда ҳар ҳафтанинг шанба куни анъанавий ташкил этилаётган тадбиркорлар билан учрашув буни яққол кўрсатиб турибди.
“Олтин водий” МЧЖнинг сифатли металл маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонасида бўлиб ўтган бу галги учрашувда ўттизга яқин тадбиркорлар вилоят раҳбари билан мулоқот қилиб, ўз лойиҳа ва муаммоларини билдирди.
Эътиборлиси, хорижлик инвесторлар ҳам бугунги учрашувда вилоят ҳокимига Фарғонада электр энергияси, автотураргоҳларни электрон ҳисоб-китоб қилиш бўйича амалга оширмоқчи бўлган истиқболли лойиҳалари тақдимоти билан таништирди.
Шунингдек, тадбиркорларнинг фаолиятларини кенгайтириш ва янги корхоналар қурилиши учун саноат зоналари ва массивдан ер майдони сўраб қилган мурожаатлари соҳага масъул мутасаддилар иштирокида кўриб чиқилиши белгиланди.
Бундан ташқари, умумий нуқсони бор болалар учун махсус марказ, турар-жой ва спорт мажмуаси, боғча қуриш бўйича ҳам тадбиркорлар томонидан бир қатор таклифлар илгари сурилди.
Барча масалалар назоратга олиниб, тадбиркорларнинг мурожаатлари бўйича чора-тадбирлар белгиланди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram