Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ФИЛИППИНЛИК ИНВЕСТОРЛАР БИЛАН УЧРАШУВ
2024-08-18 20:11:16 1207
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Аббос Расулзода Фарсад бошчилигидаги филиппинлик инвесторлар билан учрашди.
Учрашувда ҳамкорликдаги амалга оширилиши режалаштирилаётган йўналишлар ҳамда лойиҳалар муҳокама қилинди.
Вилоят ҳокими Ўзбекистон бугунги кунда барча соҳаларда дадил ривожланиб бораётганини, қулай инвестициявий муҳит яратилганлигини қайд этиб, ҳудудларда ҳам хорижий давлатларнинг нуфузли компаниялари билан ҳамкорлик фаоллашганини таъкидлади. Меҳмонлар Фарғонадаги иқтисодий-инвестициявий салоҳият ва имкониятлар билан таништирилди.
Аббос Расулзода Фарсад вилоятимизда амалга оширилаётган энергетика, қишлоқ хўжалиги, транспорт каби соҳалардаги лойиҳаларда ҳамкорлик қилиш бўйича ўз таклифларини билдирди. Хусусан, йирик лойиҳаларда шерикчилик асосида иштирок этиш бўйича дастлабки ишлар олиб боришлиги маълум қилинди.
Учрашув якунида Фарғона тумани ҳокими Ҳамидулло Иномов ва инвестор Аббос Расулзода Фарсад томонидан бир қатор лойиҳалар бўйича ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram