Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ФАРҒОНАДА “УСТОЗЛАР МИЛЛИЙ ФОРУМИ” ИШ БОШЛАДИ
2024-08-19 15:48:00 1327
Бугун Фарғона шаҳридаги “Регистон” хусусий мактабида “Янги Ўзбекистон мактаб остонасидан бошланади” шиори остида анъанавий III “Устозлар миллий форуми”нинг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Вилоятдаги соҳа масъуллари ҳамда фаол педагоглар иштирокида ташкил этилаётган бундай тадбирлардан кўзланган мақсад янги ўқув йили олдидан илғор методикалар ва соҳадаги янгиликларни ўқитувчиларга етказишдир.
Очилиш маросимида вилоят ҳокимининг ўринбосари Шерзод Раҳимов, вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Шерзод Долимов таълим сифатини ошириш, илғор педагогик технологияларни жорий этиш ҳамда ёшлар таълим-тарбиясидаги вазифалар хусусида сўз юритди.
Давлатимиз раҳбари томонидан таълим муассасаларида ўқув жараёнини замонавийлаштириш, халқаро талаблар даражасига кўтариш масъуллар олдига муҳим вазифа этиб қўйилгани яна бир бор таъкидланди.
Вилоятда халқаро тажрибани кенг йўлга қўйиш, Япон ва Сингапур таълим тажрибасини вилоятда оммалаштириш бўйича ҳам қатор ишлар амалга оширилаётганлигига эътибор қаратилди.
Шундан сўнг 400 нафар илғор педагоглар иштирокида шўъбаларга бўлинган ҳолда икки кунлик семинар-тренинглар бошланди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram