Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


ХИТОЙ КОМПАНИЯСИ БИЛАН МУҚОБИЛ ЭНЕРГИЯ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ СОҲАСИДА ҲАМКОРЛИК ҚИЛИНАДИ

×

 2024-08-20 09:08:59    1355

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Хитойнинг шамол ва қуёш электр станцияларининг йирик оператори бўлган Longyuan Power Group компанияси вакилларини қабул қилди.

Учрашувда Хитой компанияси томонидан вилоятимизда энергетика соҳасидаги йирик лойиҳаларга инвестиция киритиш масалалари муҳокама қилинди.

Таъкидлаш жоиз, Longyuan Power Group компанияси шамол, қуёш, геотермал, сув оқими, газ, кўмир ва биомасса электр станцияларини лойиҳалаштиради, қуради ҳамда иш жараёнини биргаликда бошқаради. Шу билан бирга тармоқ компаниялари ва бошқа истеъмолчиларга электр энергиясини сотади, энергия ускуналари ва кўмир савдоси, консалтинг хизматларини кўрсатади. Электр станциялари, шамол турбиналари ва бошқа ускуналарни таъмирлаш ҳамда техник хизмат кўрсатишда кўмаклашади. Шамол электр станцияси мутахассислари малакасини ошириш ҳамда қурилмаларни синовдан ўтказиб бориш амалиётини ташкил этади.

Мулоқотда вилоят раҳбари компаниянинг энергетика соҳасидаги илғор тажриба ва ютуқларини эътироф этиб, вилоятимизда қуёш панеллари ўрнатиш ҳамда йирик корхоналарга қуёш панелли қувватлагичларини ўрнатиб беришда ҳамкорлик қилиш истиқболли эканлигини таъкидлади.

Ўзаро ҳамкорлик доирасида ҳудудларда ихчам подстанциялар қуриш таклифи илгари сурилиб, вилоятдаги саноат зоналари, хусусан, Ўзбекистон туманида жойлашган “Шўрсув” саноат зонаси ҳақида маълумот берилди. Компания мутахассислари ушбу саноат зонаси имкониятларини ўрганган ҳолда ўз лойиҳаларини жойлаштириш мумкинлиги айтилди.

Эзгу ташаббус ижросини таъминлаш мақсадида масъуллар бириктирилиб, компания вакиллари билан биргаликда саноат зонасини ўрганиш ва истиқболли лойиҳалар бўйича иш бошлаш бўйича келишиб олинди.







Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram