Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ПАХТАДАН ҲОСИЛДОРЛИК ИККИ БАРОБАР ОШАДИ
2024-08-21 18:32:26 1201
Бугун вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Қўштепа туманидаги “Аслбек файз барака диёр” фермер хўжалигида Хитойдан олиб келинган пахта навининг парвариш жараёнини кўздан кечирди. Хитойлик мутахассислар, фермерлар билан мазкур навни етиштириш технологияси бўйича суҳбатлашди.
Маълумки, бугунги кунда қишлоқ хўжалигида тежамкор ва ҳосилдор навларни мамлакатимиз шароитига мослаш орқали ҳосилдорликни икки баробарга ошириш бўйича ишлар давом этмоқда. Жорий йилда вилоятимизда 8200 гектардан ортиқ майдонда Хитой давлатидан олиб келинган чигит экилиб, барча агротехник тадбирлар асосида парваришланмоқда. Бу навни етиштиришда сув ва бошқа харажатлар кескин камаяди, муҳими даромад ошади. Ҳосил пахта машинасида териб олинади.
Мазкур фермер хўжалигида 25 гектар майдонда янги нав тажриба сифатида парваришланяпти. Асосийси, ҳар гектаридан 70 центнергача ҳосил олиш мумкин.
Вилоят ҳокими дала майдонидаги ғўзаларнинг ривожи ва амалга оширилаётган агротехник тадбирлар билан танишиб, сифатли ҳосил олиш бўйича тавсияларини берди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram